Депутатлар ғарб ўлкаларининг визалари мавжуд чет ўлкаликлар учун визасиз режим киргизишдан бош тортишди

463
Иллюстратив сурат / Mir24.tv

Депутатлар АҚШ, Япония, Буюк Британия ҳамда Евроиттифоқ ўлкаларининг визалари мавжуд хорижликлар учун визасиз режим ҳақидаги қонундан бош тортишди. Унинг ўрнига улар визасиз режимни бошқа етти ўлка фуқаролари учун киргизишни таклиф қилишди. Уларнинг ичида Монтенегро, Аргентина ҳамда Андорра бор.

Жогорку Кенеш 28-февралда учинчиш ўқишда Монтенегро, Андорра, Аргентина, Бразилия, Сан-Марино, Чили ҳамда Оман давлатларининг фуқароларига Қирғизистонга келиш учун виза талаб қилинмаган қонун лойиҳасини қабул қилишди. Мазкур етти ўлканинг фуқаролари учун визасиз режим президент Сооронбай Жээнбековнинг мақуллашидан сўнг ишлай бошлайди.

Дастлаб қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Дастан Бекешев ҳозирла қўлларида АҚШ, Япония ҳамда Евроиттифоқнинг визаси бўлган чет элликлар учун визасиз режим киргизишни таклиф қилишган.

«Биз бошқа давлатларга мустақилликнинг бир қисмини бераётганимиз йўқ, биз бу билан ўзининг молиявий томондан таъминланганини тасдиқлаган, чет эл махсус хизматлари тарафидан текширилган, ривожланган ўлкада яшаб қолмаган чет элликларни жалб қилгимиз келади», — деб ёзган Бекешев фейсбук саҳифасида.

Аммо қонун лойиҳасини муҳокама қилиш вақтида бир қатор депутатлар билан ИИВнинг ҳамда МҲДҚнинг вакиллари Қирғизистон экстремистлар билан қочқинларнинг оқимидан зарба еб қолиши мумкинлигини билдиришган.

Лекин шунга қарамай Бекешев ўз ташаббусини бундан кейин ҳам давом эттиришини «Клооп»га хабар қилди.

Қирғизистонда 45 ўлканинг фуқароси учун визасиз тартиб ишлайди. Уларнинг ичида Россия, Украина, Туркия ва Қозоғистон бор. Яна 67ўлканинг фуқароси Қирғизистонга визани енгиллатилган тартибда ололади.