Кун рақами: Бишкеклик аёл чақалоғини сотмоқчи бўлган. У қанча пулга рози бўлган?

497

Бишкекда №4 миллий касалхона ва туғруқхонанинг шифокорлари янги туғилган болани онасидан сотиб олишни исташган. Улар аёлга чақалоқдан бош тортиш бўйича расмий ариза ёзмаслиги учун 20 минг сом таклиф қилиб, болани ўтказиб беришни исташган. Уч аёл ҳам милиция томонидан қўлга олинди.

Шифокорлар чақалоқни 190 минг сомга сотишни режалаштиришган. Харидор топиш учун улар Бишкекнинг марказидан квартира ижарага олишган. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг ходимлари уларни ўша квартирада қўлга олишган.

Қўлга олинганларнинг бари вақтинча ушлаб турилувчи изоляторга киргизилди. Милиция икки шифокорга ва чақалоқнинг онасига қарши «Одам сотиш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғашган. Улар беш йилдан етти ярим йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.