Бишкек шаҳар суди Бурулай Турдали қизини олиб қочгани ҳамда ўлдиргани учун судланган Марсбек Бодошовнинг аппеляциясини рад қилиб, унинг жазосини ўзгартиришсиз қолдирди. У 20 йилга оғирлаштирилган тартибдаги қамоққа ҳукм қилинган.
Бу қарорни суд 27-февралда қабул қилганини Бурулай Турдали қизининг адвокати Наргиза Абдумуминова «Клооп»га билдирди.
Бодошовга қарши чиқарилган 20 йил кучатилган тартибда жазо ўташ ҳукми ўзгартирилгани йўқ. Бундан ташқари, у марҳум қизнинг оиласига 800 минг бадал тўлаб бериши керак.
Бурулайнинг оиласи суднинг ҳукмига рози эмас. Улар Бишкекнинг Свердлов туман судининг йиғинларида Марсбек Бодошовнинг умрбод озодликдан ажратилишини талаб қилишган. Прокуратура эса Бодошовга 23 йил озодликдан ажратиш жазосини сўраган.
Бодошов айбни бўйнига олмай, судда қарорга рози эмаслигини билдирган. Унинг айтишича, қизни ўлдирган вақт эсида йўқ.
- 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизини 2018 йили 27-майда ўлдириб кетишган. Милиционерлар уни олиб қочган икки бола билан Жайил РИИБга олиб келишган. Ўша ердан қиз пичоқланиб, кейинчалик ҳалок бўлган. Милиционерлар уни олиб қочганлардан бири Марсбек Бодошов ўлдирган деб айтишган. Уларнинг айтишича, Бодошов Бурулай ўтирган хонага кириб келиб, пичоқ сайиб, кейин ўзини ҳам пичоқлаган.
- Ўша куни тунда Бодошов Бурулайни иккинчи марта олиб қочишга харакат қилганда уни милиция ушлаб қолган. Биринчи олиб қочиш 4-майда бўлган, аммо унда Бурулайни уйига обориб беришган, аммо қизнинг оиласи милицияга ариза ёзмаган.
- Бурулайнинг ўлими ўлкадаги муаммоли олиб қочиш бўйичагина эмас, қирғиз милициясининг компетентлиги масаласи бўйича ҳам жамоатчилик ичида резонанс яратган. Президент Сооронбай Жээнбеков қизнинг ўлимини синчиклаб текширишни топширган.