«Отларга шавқатсиз муомала». Россиянинг тергов комитети Москвада ўтган улоқ ўйинини текширади

498
24-февралда Москванининг марказий от майдонида ўтган улоқ ўйини иштирокчилари

Россиянинг тергов комитети улоқчилар ўйин вақтида отларга шавқатсиз муомала қилган деган маълумотни текширади. Ўйин Москванинг марказий от майдонида ўтган.

Назорат органи маълум қилганидек, улоқчиларнинг отларга қилган шавқатсизларча муомалалари ҳақида ижтимоий тармоқлардаги маълумотлар факти текшурувга сабаб бўлган.

Ўйиннинг ўзи 24-февралда Ватанни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ўтказишга қарор қилишган. Москванинг от майдонининг маъмурияти ўйинни кўришга келганларни улоқ ўтказилиши ҳақида хабордор қилган. Сайтда ва ижтимоий тармоқларда ўйинни «кўрсатма ўйин» деб аташган, аммо унинг маъносини тушунтиришмаган.

25-февралда «Московский Комсомолец» газетаси улоқ ҳақида мақола эълон қилиб, унда ўйин томошабинлари «барча отларнинг оғизлари айрилганини» ҳамда шунингдек от майдонида бундай ўйинларни ўтказиш тўғри эмаслигини айтиб беришган.

«Улар от майдонни поло ўйини ўтказилувчи майдонда ўйнашган. У ерда кичик девор бор. Отлар қаттиқ чопганича девордан нарида йиғилган эл томонга ирғишган  — уларни тўхтатиб бўлмас эди», — деб қўрқувларини айтганларини «Московский комсомолец» иқтибос келтиради.

Қирғизистоннинг улоқ федерациясининг собиқ президенти Жирғалбек Саматов жониворларга қарши шафқатсиз муомалар бўлмаганини газетага берган интервьюсида айтган.

«Спортнинг ҳар бир турида, одамлар ҳам, ҳайвонлар ҳам жароҳат олишади. От пойгаларида ва танловларида отлар турли жароҳаь олади. Марафонларда, узоққа пойгадачи? Одам йиқилиб оёғини синдиради. Бу доимо бўлиб турадиган нарсада», — деди у.

Москваннинг марказий от майдони 26-февралда ўйинни Қирғизистоннинг улоқ федерацияси уюштирган деб айтилган хабар эълон қилган.

Улоқ — бу отлиқлар улоқ тортишиб, уни рақибларининг дарвозасига ирғитилувчи қадимий бир ўйиндир. 2016 йилдан бошлаб Қирғизистонда ўйинчилар улоқнинг муляжини қўлланиб ўйнаб келишади. 2017 йили декабрда эса ўйин одамзотнинг номоддий маданий меросларининг рўйхатига кирган.