Ҳукумат қирғизистонликлар учун бошланғич тўлов йиғишга, шундан кейин уй-жойга 7-9% билан 13 йилгача ипотека олиш имкониятини берувчи ширкатга асос солмоқда.
Ширкат тузиш ташаббуси Иқтисод министрлигига тегишли. Муассасанинг билдиришича, уй-жой-омонат кредит ширкати (ТЖОШ) қирғизистонликларга ипотека учун бошланғич тўловни йиғишга ёрдам беради. Керакли маблағ тўлангангандан кейин ипотека олишни истаганлар уни йиллик 7-9 фоиз устама билан рўйхатдан ўтказа олишади.
Яхши-ку. Нима қилиш керак?
Ҳужжатларни ТЖОШга ипотека олаётган вақтда мижознинг ёши 21дан юқори бўлиши шарт. Ипотекадан қутилаётган вақтда харидорнинг ёши 65дан ортмаслиги керак.
Яна бир муҳим шарти ипотека олувчи номзодни турмуш ўртоғининг ва фарзандларининг номида шахсий уй-жой бўлмаслиги лозим.
Агар сиз бу талабларга тўғри келсангиз, у ҳолда ТЖОШга ҳужжатларни топшираверсангиз бўлади. Бунинг учун сиз анкета тўлдириб, меҳнат дафтарчангизнинг, пасрортингизнинг, туғулганлигингиз ҳақидаги гувоҳномангизнинг ва бошқа ҳужжатларинингизнинг нусхаларини беришингиз керак.
Тушундим. Бошланғич тўлов дегани нима?
Хоҳловчиларнинг кўпчилигида ипотека олиш имконияти бўлиши учун ТЖОШда минимал фоизлари бор ипотека тизими киргизилган. Масалан, агар квартира 1,5 млн сом бўлса, у ҳолда бунинг учун бошланғич тўлов 500 мингни ташкил қилади.
Харидор уларни ТЖОШга бир неча йил бўлиб-бўлиб тўкиб тура олади ва бу пуллар депозит турида сақланади. Бундан ташқари, йил сайин уларга 3-4% қўшилиб туради.
Бошланғич тўлов йиғилгандан кейин квартира сотиб олувчи йилига 7-9% билан ипотека олиши мумкин — бу кредитнинг қиймати ва унинг муддатига боғлиқ бўлади.
Давлат ипотека компаниясининг мониторинг бўлими раҳбари Алмазбек Даакибаев «Азаттык»қа берган интервьюсида тижорий банкларга нисбатан ТЖОШнинг депозит фоизи паст бўлишини тушунтирган. Шу билан бирга ширкат ундан кейинги ипотекани енгиллатилган шартда беришни кафолатлайди.
Бршланғич тўловни 3 йилдан 7 йилгача йиғиш мумкин, унинг ҳар бир ойлик тўлови эса энг камида 7 минг сомни ташкил қилади. Ипотеканинг максимал қиймати эса 3 млн сомдан ортмаслиги керак.
Бу ипотекани қайси пуллардан тўлаб беришади?
Бошланғич тўловдан қутилиш биланоқ, ипотека олиб бўлмайди, чунки давлат компанияси тўпланган депозит ҳисобидан кредитларни бериб туради.
Ипотекани давлат томонидан молиялаш чекланиб қолинаётганидан зайимчилар ўзларининг ҳисобидан беришмоқчи.
«Қирғизистон фуқароларига мақсадли уй-жой омонати учун мос шароит тузиб берилади. Шундай қилиб бу ўз турар-жой масалаларини хал қилиш учун маблағларни тўплашга яхши сабаб бўла олади. Умумий олганда бу бизнинг республикамизнинг иқтисодий тараққиётига фойдали бўлади», — деб давлат ипотека компаниясининг сайтида айтилади.
Давлат 2016 йилдан бошлаб ўқитувчилар, шифокорлар ва ижтимоий ходимлар учун йиллик устамаси 8-10% билан 3995 ипотека насиясини берган. Шундай бўлсада бюджетга қараб қолган ходимлар маошнинг озлиги сабабли ипотека олишолмайди.