Ҳукумат раҳбарининг танқидидан сўнг тиббий суғурта фондининг раҳбари хизматдан кетишга қарор қилди

517
Марат Қалиев. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Мажбурий  тиббий суғурталаш фондининг (МТСФ) раҳбари Марат Қалиев ўз хоҳиши билан хизматдан кетишга ариза ёзди. Аввал уни премьер-министр Мухаммедқалий Абилгазиев «ишдаги камчиликлари» учун танқид қилган.

Қалиев аризасини 18-февралда ёзди. Материал эълон қилинаётган вақтда «Клооп» у билан боғлана олмади. Амалдорларнинг «24.kg» нашрига билдиришича, унинг ишдан кетиши ҳукумат раҳбарининг танқид қилиши билан боғлиқ эмас.

Қалиев премьер-министр Мухаммедқалий Абилгазиев 15-февралда министрлар ва амалдорларга хайфсан эълон қилгандан сўнг ўз хизматидан кетишга қарор қилган.

Абилгазиев, Қалиевнинг фаолиятидан ташқари, соғликни сақлаш министри Космосбек Чолпонбаевнинг ҳам ишидан норози бўлган. Ҳукумат раҳбари унга «Қулай дори-дармонлар» дастурини тайёрлаш ишига боғлиқ хайфсан берган.

Қалиевнинг ўз хоҳиши билан хизматдан кетиши Абилгазиевнинг умумий  ҳукуматининг истеъфога кетиш эҳтимоли бор деган гаплар орқали бўлмоқда.

Министрлар кабинетининг совуқ сув учун тарифни кўпайтириш, савдо солиғининг нақд тўлови учун 2 фоиздан 5 фоизгача кўтариш ёки Қирғизистонга олиб келинувчи мобил телефонлар учун божни 100 сом деб қабул қилиш ташаббуслари учун танқид қилишмоқда.