Суд табиб Зайналиевга шифокорлик қилишни таъқиқлади

725
Хашим Зайналиев

Бундай қарорни Бош прокуратуранинг талаби бўйича Бишкекнинг Октябрь район суди чиқарди. Сўнгги марта Хашим Зайналиевни жавобгарликка торта олишмаган — жабрланган томон даъвосидан бош торган.

Суд ўз қарорини 14-февралда чиқарди. Зайналиев суд қароридан 10 кун ичида шикоят қила олади.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати «Клооп»га билдиришича, агар табиб суд қарорига қарамасдан ўз фаолиятини давом эттирса, унда у икки йилгача озодлик маҳрум бўлиши мумкин.

2018-йилнинг 10-декабрида Зайналиевга қарши ноқонуний табиблик дарыгерлик қилиш бўйича жиноий иш қўзғалган. У вақтда табиб қон рагынан дарылаган беш яшар қиз оғир аҳволда касалхонага тушган.

21-январда ўтган суд мажлисида Зайналиев суд залидан бўшатилган. Унда жабрлаган томон унга қўйган даъвосидан бош тортган.

Соғликни сақлаш министрлигининг матбуот котиби Жилдиз Айгерчинованинг тасдиқлашича, табибнинг шифокорлик қилишга ва тиббий ёрдам кўрсатишга лицензияси бўлмаган.

Унинг аввал ҳам билдиришича, соғликни сақлаш министрлиги деярли барча органга — жумладан ИИМ ва МҲДКга ҳам мурожаат қилган, бироқ улар Зайналиевга карата чора кўришмаган. Чунки министрлик жабрланувчи томон эмес деб топилган.

Шундай бўлса ҳам Зайналиевни ҳимоя қилиш мақсадида президент Сооронбай Жээнбековнинг номига очиқ хат ёзганлар бўлган. Мактубга бир неча киши қўл қўйган, уларнинг ичида КТРК ҳамда ЭлТР телеканалларининг собиқ раҳбарлари  Қияс Молдоқасимов, Бейшенбек Бекешев ҳамда бошқа журналистлар, олимлар бор.

Зайналиевга қарши жиноят иши

«Ноқонуний шифокорлик қилиш» учун Зайналиевга биринчи жиноят иши 2017 йили ёзда қўзғалган. Ўша вақтда табибнинг жарроҳлик амалиёти сабаб бемор аёл ҳалок бўлган. У беморнинг кўкрагини наркозсиз олиб ташлашга харакат қилган. Шундан кейин табиб ўз клиникасини ёпишга мажбур бўлгани билан жазога тортилмаган — вафот этган аёлнинг қариндошлари  Зайналиевнинг устидан шикоят ёзишмаган.

Милиция шундан кейин Зайналиев Яқин Шарққа кетган деб ҳисоблаган. Лекин 2018 йили май ойида унинг Бишкекдаги клиникаси қайта ишлай бошлаган. «Клооп»нинг журналистлари унинг клиникасига боришган. Аммо уларни табибнинг ёрдамчилари киргизмай, «халқ душманлари» деб аташган.