Ўшда ўқувчиларнинг йўлкирасини 5 сом қилиш таклифи қўлланмади  

812
Ўш шаҳридаги маршрут таксиларидан бири. Сурат: Нуржайна Октяброва / Kloop.kg

Ўш шаҳар кенгаши депутатлари мэриянинг мактаб ўқувчиларининг жамоат транспортига чиқиш ҳақини 1 сомдан 5 сомга кўтариш таклифини қўллашмади.

19-февралда шаҳар кенгашининг депутатлари ўқувчиларнинг йўл ҳақини 5 сом қилиш таклифини кўриб чиқишди. Депутатларнинг кўпчилиги янги тарифга қарши овоз берди.

Кейин йўлкира 3 сомга тушурилиб қайтадан овозга қўйилди, аммо бу таклифни ҳам амалдорлар рад этишди. Депутатлар маршруткалар билан бирга муниципал транспортларининг йўлкирасини  кўтариш таклифида бир фикрга кела олишмади. Чунки, айрим халқ вакиллари автобус ва троллейбусга бўлган йўлкирани кўтаришга қарши.

Шаҳар кенгашининг раиси Жапар Ормонов депутатлар ташаббусни қайтадан кўриб чиқишга вақт олишганини «Клооп»га айтди.

«Муниципал авто машина муассасасига [ҳар йили] 15 млн сом ажратилади. Бу пенсионерлар ва ўқувчиларнинг жамоат транспортида юриши учун. Халқнинг фикрини яна эшитайлик деб кейинги йиғилишга қолдирдик», — деб тушунтирди Ормонов.

Мэриянинг хўжалик ва транспорт бўлимининг раҳбари Урали Романов ўқувчилар учун жамоат транспортларининг йўл ҳақини кўтаришни ота-оналар ўзлари кўтаришганини айтмоқда.

«Таклиф ҳайдовчилар ва ота-оналар ўртасидаги келишмовчилик ва шикоятлар туфайли тайёрланди», — деди у.

Бу мэриянинг ўқувчилар йўл кирасини кўтариш бўйича биринчи ташаббуси эмас. 2017-йили ҳам махсус таклиф кўрилган, бироқ уни қўллашмаган.

Ота-оналар маршрут таксилари мактаб ўқувчиларини олмаётганини айтиб келишади. Ҳайдовчилар бўлса, бу кўринишни болаларнинг йўлкираси  чиқимни оқламаётгани билан боғлайди.

Мактаб ўқувчилари учун енгиллатилган тариф 2001-йили киритилиб, йўл ҳақи 1 сом бўлиб белгиланган.

Муҳаррир: Элвира Султанмурат қизи