Олий суд ўзларининг парламентдаги йиллик ҳисоботлари Конституцияга қарши келади деб билдирди

493

Олий суд Конституция палатага Олий суд ҳар йили парламент олдида ҳисобот бериб туришга масъул деган қонундаги низомни Конституцияга қарши келади деб топиш талаби билан мурожаат қилди. Олий суднинг фикри бўйича, ҳар йиллик ҳисобот парламентнинг судьяларга қарши «устунлигини пайдо қилади» ва «суд ҳукуматининг мустақиллик даражасини камайтиради»

Олий суднинг билдиришича, йиллик ҳисобот тўғрисидаги низом ҳукуматнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд органи бўлиб бўлинишига қарши келади.

«Баҳсли низом суд ҳокимиятининг устидан қонун чиқарувчи ҳукуматнинг устунлигини ўрнатади, ўз навбатида бу ҳокимиятни бўлишитириш принципининг бузулишига олиб келади, суд ҳукуматининг мустақиллик даражасини камайтиради», — деб Олий суднинг пресс-релизида айтилади.

Олий суд ўзининг пресс-релизида нима учун йиллик ҳисобот Конституцияга қарши келишини тушунтириб берган:

  • Олий суднинг раиси судьяларнинг иши ҳақида парламентда ҳисобот беришга мажбур деган низом 2007-йилнинг Конституциясида ёзилган. Аммо 2010-йили янги таҳрирнинг қабул қилиниши билан бу низомни олиб қўйишган;
  • Депутатларнинг ваколат ҳуқуқлари рўйхатида Олий суд раҳбарининг ҳар йиллик ҳисоботи деб ёзилган Жогорку Кенешнинг регламенти ҳақидаги қонуннинг пункти 2010-йилдан сўнг қолдирилган;
  • Парламент Конституцияга бош эгади ва унинг низомларига кўра ишлайди.

Конституцияцион палата Олий суднинг йиллик ҳисоботи тўғрисидаги низомни Бош қонунга қарши келади деб топиш бўйича илтимосини 1-6 ойнинг ичида кўриб чиқмоқчи.

Депутатлар олдидаги йиллик ҳисоботлар

Юрист Фатима Якупбаева «Клооп» мухбирига берган интерьвюсида тасдиқлагандай, Олий суд парламентда йиллик ҳисобот топширишга мажбур эмас, чунки Конституцияда бундай модда йўқ.

Олий суднинг раислари 2010-йилдан бошлаб Конституцияда уларни ҳар йиллик ҳисобот топширишга мажбур қилувчи модданинг йўқлигига қарамасдан, ҳар йили парламент олдида судьяларнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот бериб келишган.

2018-йили депутатлар Олий суднинг собиқ раиси Айнаш Тоқбаева ҳисобот бераётганда судьяларнинг ишларини танқид қилишган. Баъзи бир парламентарийлар ҳисобот топшириш вақтида фуқароларнинг суд тизимига бўлган ишончи пасайиб кетганини таъкидлашган.