«Ҳавфсиз шаҳар» ишга киргандан бери Бишкекда тиқин кўпайди. Шаҳар ҳукуматининг қарори — қисқача

598
Иллюстратив сурат

12-февралда Қирғизистонда «Ҳавфсиз шаҳар» лойиҳаси ишга кирган. Шу куни Бишкекнинг йўлларида машина тиқинларини кўпайгани кузатилган. Мэрия Бишкекда йўл харакатини тезлатиш мақсадида қуйидаги ечим йўлларини таклиф қилди.

  • 7-апрель (собиқ Алмати) кўчасидан Горький кўчасига кетувчи бурулишда светафорнинг қўшимча секцияси пайдо бўлади. У 15-17 сония ишлайди;
  • Қурманжан Датка (собиқ Алмати) ва Чуй проспектининг чорраҳасида светафорнинг қўшимча секцияларининг ишлаш муддати узайтирилади;
  • Чуй проспектидан иккинчи қисм орқали Фучик кўчасига бурулишга рухсат берилади.

Мэриянинг матбуот хизматидан «Клооп»га билдирилишича, янги ўзгартиришлар икки-уч куннинг ичида» ишлай бошлайди.