Олий судга Текебаевнинг ишини қайта кўриш бўйича илтимос берилди

519
Омурбек Текебаев ўзининг иши бўйича суд йиғинида. 2017 йил, баҳор.

«Адилет» ҳуқуқ клиникаси Олий судга муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг ишини қайта кўриш бўйича илтимоснома берди. У порахўрлик моддаси билан айбланиб, 2017 йили қамоққа тушган. Сиёсатчининг ўзи айбини бўйнига олмай келади.«Адилет» ҳуқуқ клиникасининг етакчиси Чолпон Жакупова «Клооп» билдиришича, муҳолифатчининг ишини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги илтимос Олий судда 13-февралда рўйхатга олинган.

Унинг айтишича, 2019 йили кучга кирган янги Жиноят ва Жазо кодексида Текебаев судланган моддалар бўйича жазо чоралари бошқача. Жакупованинг тушунтиришича, қонун бўйича, муҳолифатчининг иши қайта кўрилиши керак.

«Биз суддан Текебаевга нисбатан чиқарилган ҳукмни бекор қилиб, ишни район судига кўриб чиқишга жўнатишни илтимос қиляпмиз», — деди Жакупова.

«Ата-Мекен» муҳолифатчи партиянинг лидери Омурбек Текебаев 2017 йили 8 йилга судланган. Аммо бу муддат кейинчалик амнистия сабабли 4,5 йилгача қисқартирлган. Сиёсатчи озодликка 2021 йили чиқиши керак.

Текебаев рус тадбиркори Леонид Маевскийдан 1 млн. доллар пора олиш бўйича айбдор деб топилган. Тергов версияси бўйича, сиёсатчи бу маблағни олгандан кейин Маевскийга «Мегаком» алоқа операторини бошқариш имконини яратиб бериги керак бўлган.

2018 йили ноябрда Москванинг Тверь суди Маевскийни 37,5 млн. доллар таъма қилиш бўйича қамоққа олган. Агар унинг айби исботланадиган бўлса тадбиркор 15 йилгача озодликдан ажратилиши мумкин.