Кун иқтибоси: Ҳукумат раҳбари мажлисда мобил ўйин ўйнаган ҳукумат аъзолари ҳақида

495

Премьер-министр Мухаммедқалий Абилгазиев 15-февралда ҳукумат мажлисидаги муҳокама вақтида мобил ўйинларни ўйнаган ҳукумат аъзоларини танқид қилди.

«Қараб ўтирсам бу ерда баъзи бирлар телефон ўйнаб ўтиради, мажлисга кириш олдидан телефонларини қолдиришсин деб топшириқ бераман. […] ёрдамчиларим ким телефонда ўйин ўйнаётганини менга айтиб беришади. Биз бу ерга ўйин ўйнагани эмас, муҳим масалаларни ечгани келдик», — деб премьернинг айтганларини «Тазабек» келтирди.

Бу қирғиз сиёсатчилари февраль ичи иш вақтида мобил ўйинларига чалғиганлиги учун иккинчи марта танқид қилинган. Ойнинг бошида «Қирғизистон» фракциясининг лидери Алмазбек Баатирбеков ўзининг партиядошлари Айтмамат Назаров ва Салайдин Айдаровга фракция мажлисида ўйин ўйнаганликлари учун огоҳлантириш берган.

«Мен иккиси билан баробар гаплашиб, ўз огоҳлантиришимни билдирдим. «Йиғин вақтида улар ўзларини шундай қилиб юргани уларни яхши томондан кўрсатмайди», — деб «Қирғизистон» парламент фракциясининг лидери билдирди.