Бош прокурор Бишкек ИЭМидаги ишларни текшириш бўйича ҳисобот берди

496
Ўткурбек Жамшитов. Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

Бош прокурор Ўткүрбек Жамшитов 14-февралда Бишкек ИЭМи бўйича жиноий ишлар текширувларини ўрганиш бўйича парламент депутатларининг олдида ҳисобот берди. Унинг билдиришича, коррупция бўйича ишда асосий гумондор Сапар Исақов бўлмоқда, депутатлар эса ИЭМни янгилаш учун кредит шартномасининг қонуний ратифицикациялаган.

Жамшитовнинг айтишича, январда станцияда бўлган авариядан сўнг 2018 йили уч жиноий иш қўзғалган. Улар: таъмирлашга пудратчини танлаб олишдаги коррупция бўйича, 2017-2017 йиллардаги куз ва қиш мавсумига тайёргарлик тўлиқ эмаслиги бўйича ҳамда ИЭМнинг таъмирлаш ишларига ажратилган пулларни яшириш бўйича.

Шунингдек, бош прокурор станцияни таъмирлашда давлат 5,5 млрд сом (111 млн доллардан ортиқ) зарар кўрганини билдирди, чунки ускуналарнинг ва хизматларнинг баҳоси қиммат кўрсатилган.

Тергов версияси бўйича, Қирғизистон ИЭМ бўйича TBEA компанияси билан била туриб бефойда келишув тузган. Унга кўра, қирғиз томон бажарилган ишларнинг сонини ва сифатини, ускуналарни, қурулиш материалларини ҳамда хизматлар харидини назорат қилишда иштирок эта олмаган.

Парламент эмас, Исақов айбдор

Жамшитовнинг билдиришича, Бош прокуратура Бишкек ИЭМни янгилашдаги коррупция бўйича ишда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг ҳам ҳаракатларига баҳо беради. Аммо бош прокурорнинг айтишича, бу ишда асосий айбланувчи сифатида собиқ премьер-министр Сапар Исақов ўтмоқда.

Бош прокурор 2013 йили ИЭМни янгилаш учун пудратчини танлаб олишда Исақов натижада лойиҳани ишга оширишни қўлга олган Хитойнинг ТВЕА компаниясининг манфаатларини ҳимоя қилган деб ҳисоблайди. Ўша пайтда Исақов президент аппаратида ташқи сиёсат бўлимига раҳбарлик қилган. Унга «порахўрлик» банди бўйича айб қўйилган.

Сапар Исақов ИЭМда. 2018 йили, 27-январь. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Бош прокурорнинг айтишича, Исақов ИЭМни янгилаш бўйича шартномани ратификациялаган «120 депутатнинг ишончини қозонган».

«Бугун шартномани ратификациялаш бўйича қарор қонуний, уни ҳеч ким талашмайди, шу сабабли кредит шартномасининг ўзи қонуний. [...] Бу ерда парламент томонидан ҳеч қандай қонун бузарликлар бўлмаган деб ўйлайман», — деди Жамшитов.

Унинг сўзларини парламентнинг собиқ спикери ва депутат Асилбек Жээнбеков ҳам депутатлар шартномани «раҳбарларга ишониб, яхши ўйда» қабул қилишганини айтиб қўллаб чиқди.

Исақовдан ташқари, ИЭМ иши бўйича қўйидаги амалдорлар ҳам коррупция ва хизмат вазифасини суистеъмол қилганликда айбланишмоқда:

  • Жанторо Сатибалдиев — собиқ премьер-министр;
  • Осмонбек Артиқбаев — собиқ энергетика министри;
  • Айбек Қалиев — «Миллий энергохолдинг»нинг собиқ раҳбари;
  • Женишбек Назаров — «Миллий энергохолдинг» раҳбарининг собиқ ўринбосари;
  • Салайдин Авазов — «Электр станциялар»нинг собиқ директори;
  • Темирлан Бримқулов — ИЭМни таъмирлаш бўйича лойиҳанинг директори;
  • Ольга Лаврова — собиқ молия министри.

Коррупцион пуллар худо хоҳласа топилади

Бош прокурор парламентда билдиришича, ИЭМни янгилашда келтирилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш учун тахминан 413 млн сом қийматидаги мулк қомоққа олинган:

  • Сапар Исақов – 1,8 млн,
  • Жанторо Сатибалдиев – 44,4 млн,
  • Осмонбек Артиқбаев – 259,9 млн,
  • Айбек Қалиев – 19,6 млн,
  • Салайдин Авазов – 67,8 млн,
  • Женишбек Назаров – 1,8 млн,
  • Мусажан Макелек (TBEAнинг вакили) – 18,5 млн.

Депутатларнинг, қамоқдагиларнинг банк ҳисобларида ноқонуний пуллар топилдими ёки йўқми деган саволларига бош прокурор бу бўйича иш яна давом этмоқда деб жавоб берди.

«Биз пулларнинг изларини топиш учун барча чораларни кўряпмиз. Агар улар топилиб қолса, унда айбланганларга нисбатан жиноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш ва ноқонуний бойиш фактлари бўйича янги жиноий ишлар қўзғалади», — деб жавоб берди Жамшитов.

2018 йили 29-январда бўлган авария вақтидаги ИЭМни эски корпусида муз қоплаган деразалар. Сурат: Kloop.kg учун Данил Усманов

Бишкек ИЭМини модернизация қилиш бўйича шартнома

Ҳукумат Бишкек ИЭМни модернизацияси учун пудратчиларни бир неча компаниялар орасидан танлаган. Натижада ведомстволараро комиссия энергетика министри Осмонбек Артиқбаевнинг раислигида Хитойнинг TBEA компаниясини танлаган.

Компния таъмирлаш ишларини 396 млн долларга баҳолаган, аммо кейинроқ 10 млн долларгача арзонлатишган. 2013 йили июлнинг ўртасида «Электр станциялар» компанияси ИЭМни янгилаш бўйича шартнома битимини тузган.

Қирғизистон ҳукумати лойиҳага маблағни Хитойнинг «Эксимбанк»идан кредит олишга қарор қилган. Бунинг учун кредит шартномасини парламент депутатлари маъқуллаши керак бўлган.

Ҳукумат «Эксимбанк» билан кредит шартномасини 2013 йили 2-декабрда парламентнинг ратификациясига «зудлик билан» деб жўнатган. Жогорку Кенеш уни 11-декабрда ратификациялаб, шунингдек президент Алмазбек Атамбаев унга 23-декабрда имзолаган.

2017 йили июлда TBEA янги блоклар учун кимёвий цехлар хали қурилмаган бўлса ҳам «Электр станциялар» компанияси ИЭМнинг таъмирланган қисмини ўз қарамоғига олган ва кимёвий цехнинг қурулиши 2018 йилнинг октябрида тугаган.

2018 йили 26-январда иссиқлик марказида авария бўлган. Бунинг оқибатида шаҳар аҳолисининг кўп қисми тунги ҳаво ҳароратини -25 градус Цельсиядан пасайиб кетган вақтда беш кун иситиш тизимисиз қолишган.