Халқаро Freedom House ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти сўз эркинлиги, дунёдаги барча инсонларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳуқуқлари бўйича янги баёнатномани эълон қилди.
Тадқиқотларга кўра, Қирғизистон энг юқори 100 балл ичидан 38 баллга эга бўлиб, «қисман эркин» давлатлар қаторида эканини билдиради.
«Қирғизистон ҳукумати қонунларни экстремизмга қарши курашиш учун қўлланиб, сайтларни, видео-аудио сервисларни тўсади. Масалан SoundCloud», — деб айтилади баёнатномада.
Ўлканининг аҳволи 2011-йилдан бери ўзгармай келмоқда, шунингдек 2010-йили Қирғизистон «эркин эмас» давлатлар категориясида бўлган.
Давлат қанчалик кўп балл олса, ҳуқуқ ҳимоячилари сўз эркинлиги билан бошқа эркинликлар даражасини шунчалик юқори баҳолайди. Тадқиқотларга кўра, умумий «эркин» давлатлар қаторига 86, «қисман эркин» 59, ундан ташқари, «эркин эмас» давлатларнинг қаторига 50 ўлка кирган.
Норвегия, Швеция ва Финляндия 100 балл олган, кейинги ўринда 99 балл билан Канада жойлашган.
МДҲ бўйича Қирғизистонга қўшни ўлкалар Қозоғистон ва Россия 22 20 балл олса, Тожикистон ва Ўзбекистонга 9 балл берилган. Сурияга эса энг ёмон 0 балл берилган.