Қирғизистоннинг омбудсмен институти Россияда инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатга эга омбудсмен вакили билан биргаликда Россияда юрган Қирғизистонликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи беш омбудсменни тайинлади. Улар жамоатчилик тарзида иш олиб бормоқчи.
Шартноманинг натижасига кўра икки давлат ҳақиқатчилари ўртасида Россия ҳудудлари ва вилоятларида жамоатчилик тарзида иш олиб борувчи Қирғизистоннинг беш омбудсмени тайинланди:
- Урал федерал ҳудудига — Жиргалбек Белеков;
- Ханти-Мансийск ва Ямало-Немис автоном ҳудудига — Кубаничбек Айдаров;
- Курган шаҳрига — Жээнмирза Абдирахманов;
- Екатеринбург шаҳрига — Улан Акматалиев;
- Челябинск шаҳрига — Зийна Бакирова.
Урал федерал ҳудуди бўйича ваколатга эга омбудсмен Жиргалбек Белеков билан +7-922-615-55-82 телефон рақами орқали боғланиш мумкин.
Материал эълон қилинаётган вақтда Белеков «Клооп»нинг журналистига ҳамкасбларининг алоқа маълумотларини бермаган. У буни вақти бўлмаётганлиги билан тушунтирди. Қирғизистоннинг омбудсмен институти ҳам қолган ваколатга эга омбудсменларнинг телефон рақамларини бермай, Белековга мурожаат қилишни илтимос қилди.
Аммо муассасадан қўшимча қилинишича, ваколат эга омбудсменлар қирғизистонликларнинг ҳуқуқларини бузиш фактларини истаб топиб, бу тўғрисида Россия шаҳарларидаги, жумладан Қирғизистон элчихонасига билдириб туради.
Улар ўз ишини 2018-йилнинг декабрь ойининг охирида Екатеринбургда бедарак йўқолган қариндошини излаган қирғизистонликка ёрдам кўрсатишдан бошлаган.