Парламент депутатлари мажлисда телефон ўйинини ўйнаганлиги учун огоҳлантириш олди

465

«Кыргызстан» фракциясининг лидери Алмазбек Баатирбеков ўз партиядошлари Айтмамат Назаров ва Салайдин Айдаровга огоҳлантириш берди. Сабаби улар фракциянинг мажлиси вақтида ўз телефонидан ўйин ўйнаган. Бунга қадар ижтимоий тармоқларда мобил ўйинлари ўйнашаётган депутатларнинг видеолари тарқалган.

Баатирбеков «Клооп»нинг журналистига ўйин ўйнаган халқ вакиллари ҳақида ижтимоий тармоқлардан эшитганини билдирди.

«Мен иккиси билан ҳам гаплашиб, ўз огоҳлантиришимни айтдим. Йиғин вақтида улар ўзларини шундай қилиб юргани уларни яхши томондан кўрсатмайди», — деб «Кыргызстан» парламент фракциясининг лидери билдирди.

У мажлисда депутатлар давлат ипотекасини муҳокама қилиб, интернетдан Бишкек ва Нориндаги уйларнинг баҳосини текширишаётганини тушунтирди.

«Шу вақтда [депутатларнинг] барчаси телефонларини қўлланишаётган эди», — деб тушунтирди Баатирбеков.

Шунингдек материал чиқиши олдидан Назаров ва Айдаровдан изоҳ олиш учун боғланишнинг имкони бўлмади.

Назаровнинг консультанти Наринкүл Арзиматова «Вечерний Бишкек» нашрига «янглишмовчилик» бўлди деб тушунтирди.

«Фракциянинг мажлиси бошланмаган эди. Буни ўзинглар ҳам кўриб ишонсанглар бўлади. Сабаби у ерда фақатгина уч депутат ўтирган. Айтмамат Кошоевич шу вақтда телефонини ўчирмоқчи бўлган деб айтган. Шу вақтда журналистлар уни тасвирга тушириб олишган экан», — деди у.

Телефонларидан ўйин ўйнаётган депутатлар видеоси 2-февралда фейсбукдаги «Беспредел КГ» деган гуруҳда чиққан. Видеонинг муаллифлари, Next.tv телеканалининг журналистлари депутатлар фракциянинг мажлисида ўйнаган деб тасдиқламоқда.