«1,5 млн сом — маънавий компенсация». Ўшда қишлоқ раиси устидан арзланган икки турғунни судга берди

573
Иллюстратив сурат

Қорасув райони Қизил-Қишлоқ қишлоғининг етакчиси Шарабидин Капаров маҳаллий икки яшовчини судга берди. Капаровнинг айтишича, турғунлар унинг устидан «асоссиз арзланишганликдан», тинимсиз текширувлар ишига тўсқинлик қилган. Район судидан даъвогарнинг аризаси 1-февралда қабул қилингани тасдиқланган.

Нима бўлди?

Қизил-Қишлоқ қишлоғининг раиси Шарабидин Капаров икки турғун: Орозакан Токторалиева ва Гулнара Мирзакаримованинг устидан 25-январда Қорасув район судига шикоят аризаси билан мурожаат қилганини «Клооп»га билдирди. Бунга турғунлар  унинг устидан «асоссиз шикоят қилгани» сабаб дейди у.

«2018-йили вилоят ва район прокуратурасидан 15 марта текширув келди. Қишлоқ ҳукуматининг мутахассислари ишлай олмай қийналди. Биз прокуратурага кетганда 12 чақирим олисдан келган қишлоқликлар кутиб қолмоқда. Бу йили ҳам элни шундай қилиб қийнасак бўлмайди, уларни қабул қилиб, муаммоларини ечишимиз керак», — дейди қишлоқ етакчиси.

Тинимсиз текширувлардан «обрўйимга путр етди» деган Капаров икки кишидан 1,5 млн сом маънавий компенсация ундиришни истайди. Капаров қўшимча қилгани каби, Токторалиева ва Мирзакаримова қишлоқ раисидан «экин майдони бер деб талаб қилиб келган». Аммо у қишлоқ ерларида экин майдони йўқлигини айтади.

«Энди президентгача борамиз»

Капаров судга берган икки кишидан бири Орозакан Токторалиева унга Қорасув район судидан расмий билдирув келганини тасдиқлади. Шунингдек у раисдан «экин майдони эмас» «қайроқи ер» сўраб мурожаат қилганини айтди. Аммо унинг илтимоси беш йилдан бери бажарилмаган ва Капаровнинг устидан шикоят қилиб Жогорку Кенешга, ҳукумат раҳбарига ва президентга хат орқали мурожаат қилган.

«Сувли ерга мораторий киргизилганини биз ҳам биламиз. Қайроқи ер бўлса ҳам бер десак, ер йўқ дейди. Бўлмаса қайроқи ерларни олтига бўлиб, аукционда 8-12 минг доллар, энг арзон бўлса 300 доллардан сотади. Шу ерларни биз кўрсатиб берамиз», — деган. Токторалиева қишлоқ етакчиси ишдан кетиши керак деб ҳисоблайди.

Тўрт боланинг онаси далада деҳқончилик ва чорвачилик қилиб тирикчилик қилишини айтади. «Даъво ҳақини тўлашга имконим йўқ деди», турғун президентга яна бир марта арзланишини қўшимча қилди.

Гүлнара Мирзакаримова ҳам қишлоқ раисининг унга қўяётган даъвосидан рози эмас. У бунга қадар Шарабидин Капаровдан ўғлига ер сўраб мурожаат қилган, аммо унинг илтимоси бажарилмаганидан қишлоқ раисининг устидан шикоят қилганини айтди.

«Менга ер бер десам, “элга берсам ҳам сенга бермайман ” деди. Уйдаги икки келиним бир уйга сиғмай қолган. Бизда айб йўқ, пул ҳам йўқ. У пул билан ёпиб қўйяпти. Энди оёғим етган ергача боровераман», — дейди Мирзакаримова.

«Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳукумати бир йилда 19 марта текширилган»

Ўш вилоят прокуратурасинг вакили Нурбек Багишбековнинг айтишича, Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳукуматига турғунларнинг шикоятлари туфайли 2018 йили вилоят ва туман прокуратурасидан 19 марта текширув борган. Шикоятларнинг кўпчилиги «ерни ноқонуний ажратиш» бўйича тушган.

«Фуқароларнинг “ерни ноқонуний бермоқда” деган мазмундаги аризалари қаноатлантирилмаган. Сабаби қоида, қонун бузиш фактлари бўлмаганлиги аниқланган», — деди Багишбеков.

Ўш вилоят судининг матбуот котиби Бекзат Осмонкулов қишлоқ раисининг шикояти Қорасув район суди томонидан қабул қилинганлигини тасдиқлади.

«Шарабидин Капаровнинг аризаси 25-январь куни харакатсиз қолдирилган эди. Сабаби шикоят аризасида  даъво қилишнинг талаблари етарлича келтирилмаган деб топилган. 1-февраль куни қишлоқ раиси даъво аризасини тегишли турда тўлдириб келган ва шунингдек суднинг мажлиси тайинланади», — деди Осмонкулов.

«Экин майдонига мораторий киргизилган, қайроқи ер тугаган»

Қизил-қишлоқ қишлоқ ҳукуматининг ерларни бўлиб бериш бўйича мутахассиси Шахридин Сайпидинов Ҳукуматнинг 2009 йилдаги қарори асосида экин ерларидан ер бериш тўхтатилганлигини ва қишлоқдаги трансформациядан ўтган қайроқи ернинг барчаси бўлиб берилганлигини айтди.

«Сўнгги марта, 2011-йили қақираган 57 гектар ерни транформациялаш [ерни бир категориядан иккинчи категорияга ўтказиш] бўйича ҳужжат олганмиз. Унинг асосида бош режа ишлаб чиқилган ва қайроқ ерлар элга берилган. Шундан бери 85 гектар ерни трансформациялаш бўйича ҳужжатларни юқори органларга жўнатганмиз. Жавоби келмаган бўлса қандай қилиб ер бера оламиз?», — деди у.

Қизил-Қишлоқ қишлоқ ҳукуматининг қарамоғида 2100 гектар ер бор. Унинг 75 фоизи 1995 йили қишлоқ элига улушга берилган. Қолган 25 фоизи ўрта жамғарма бўлиб ҳисобланади — уни маҳаллий аҳоли беш йилда бир марта аукцион орқали ижарага олиб, солиқ тўлаб, деҳқончилик ва чорвачилик қилса бўлади. Ер беш йиллик муддатга ижарага берилади.

Маҳаллий ҳукуматнинг маълумотига кўра, ҳозирда қишлоқ ҳукуматида ер олиш бўйича 3 минг киши навбатда туради.