Бишкек мэрияси март ойида йўлларни таъмирлашни режалаштирмоқда. 4 мингга яқин дарахт кесилиши мумкин

514
2017-йили Токтоналиев кўчасидаги дарахтларни кесиш

Бишкек мэриясининг ҳисоб - китобига кўра, таъмирлаш ишлари вақтида тўрт мингга яқин дарахтлар кесилиши мумкин — катта дарахтлар, кўчатлар. Бундан ташқари, уларнинг ичида буталар ва наматаклар ҳам бор.

Бишкек мэрининг маслаҳатчиси Гуля Алмамбетова «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, ҳозирда давлат йўлларни таъмирлаш ишларида қанча дарахтга таъсир кўрсатиши  ҳисобламоқда.

«Бу катта дарахт, кўчат, буталар ёки наматак ҳам бўлиш эҳтимоли бор. Лекин, бунинг барчаси дарахт деб ҳисобланади, шундай қилиб унинг сони кўпайиб кетмоқда. Сўнгги рақам мартнинг ўртасига тайёр бўлади ва у ҳам бўлиши мумкин», — деди у.

Бишкек мэриясига қарашли Капитал қурулиш бошқармасининг раҳбари Уланбек Азигалиев шаҳар йўлларининг реконструкцияси йўлларнинг кенгайтирилиши ва ариқларнинг қурилишини ҳам ўз ичига олади деб билдирган.

Азигалиевнинг айтишича, шаҳар ҳукумати йўлларни таъмирлаш ишларини март ойида бошлашни режалаштирмоқда.

«[Таъмирлаш] ариқларни тузатиш ва йўлни кенгайтиришни билдиради. Бу яшил ўсимликлар кесилишига олиб келади. Ҳақиқат шундай иборат. Агар биз йўлларни замон талабларига жавоб беришини хоҳласак, бундай қадамни босишимизга тўғри келади», — деб билдирди «24.kg» амалдорнинг айтганларини.

Мэрия сўнгги икки йил ичида жами Бишкекнинг 60 та кўчасини таъмирлашни режалаштирмоқда. Уларнинг кўпчилиги совет давридан бери таъмирланмаган.

Бишкекнинг собиқ мэри Албек Ибраимов 2018-йили йўлларни таъмирлаш ишлари учун мэрия 2,5 мингга яқин дарахтни кесишни режалаштирганини билдирган.

Бишкек аҳолиси дарахтларнинг кесилиши оқибатида мэрияни қандай қилиб танқид қилган?

Мэрия 2017-йилнинг май ойида йўлни кенгайтириш мақсадида Токтоналиев кўчасида мингдан ортиқ дарахтни кесишни режалаштирган. Аммо аҳоли норозилик билдириб, кесилувчи дарахтлар сони қисқартирилган.

Фаоллар 2017-йилнинг сентябрида дарахт йўқ ерларда бинолар ва йўлларнинг ҳароратини солиштириб, тепловизор билан эксперимент ўтказган. Кун тегмаган ерларда ҳарорат 20 градусни кўрсатган бўлса, бинолар ва йўлларда ҳавонинг ҳарорати +26 градусга исиганини кўрсатган.

Экологлар ва Бишкек аҳолиси ҳам дарахтларнинг илдизларини асфальт қилишгани ва брусчатка ётқизишганидан шикоят қилган. Сабаби бу дарахтларнинг қуриб, қулаб кетиш хавфи борлигини йўқ деганда асфальтланган ерда намлик излаган илдизлар асфальтни бузиб ташлайди деб ҳисоблайди.