Бишкекда қурилган янги касалхонанинг қачон очилиши бир ярим йилдан бери номаълумлигича қолмоқда

594
Янги қирғиз-турк клиникаси №1 шаҳар касалхонасининг ҳудудида жойлашган. Сурат: Эржан Бейшеналиев / Kloop.kg

Бишкекда 2017-йили кузда янги қирғиз-турк клиникасининг қурулиши ниҳоясига етган. Режа бўйича унга 150 бемор сиғади. Нима учун орадан бир ярим йил ўтса ҳам касалхона ишга тушмаганини «Клооп»нинг журналистлари суриштиради.

Касалхонанинг замонавий биносини 2016-йили июлда қура бошлашган. Қурулиш ишларини турк компанияси олиб борган, шунингдек маблағни Туркия ҳукумати ажратган.

Касалхона қуриш тўғрисида шартномага уч томон қўл қўйган. Улар: Қирғизистон Соғликни сақлаш министрлиги (ССМ), Бишкек мэрияси ва Ҳамкорлик ва координация бўйича турк агентлиги. Касалхонанинг қурулишини 2017-йилнинг охиригача бутказиш режалаштирилган. Режа бажарилиб, бино кузда тайёр бўлган.

Шунингдек, ССМнинг халқаро бўлимининг бошчиси Осмон Масалиев «барча масалалар Туркия томонидан келишилгандан сўнг» касалхона ўз ишини бошлайди деб айтган.

«Барча қурулиш ишлари бутганда касалхонага тиббий ускуналар ўрнатилади . Шу вақтда касалхона ходимларини ишга олиш юритилади», — деб билдирган Масалиев.

Очилмаган совға

2019-йилнинг январь ойида ҳам касалхона ёпиқлигича турибди, ҳозирча у ерга беморлар қабул қилинмайди.

Собиқ Соғликни сақлаш министри Талантбек Батиралиевнингнинг айтишича, касалхонанинг очилиши 2017-йилнинг 31-августига режалаштирилган, аммо Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги икки томонлама келишимнинг ратификацияланиши кечиктирилганлиги туфайли тўхтаб қолган.

«Янги технология эга клиникалардай [янги қурилган] касалхонада уч йил бўйи Туркиядан малакали мутахассисларни жалб қилиш билан даволашнинг энг қийин усуллари бажарилиши керак. У энг дастлабки технология ва лаборатория билан жиҳозланади. Бу учун ўринлар тайёрланган», — деди касалхонанинг очилиш муддати уч томоннинг шартнома шартларининг тўғри бажарилишидан тўғридан¬ тўғри боғлиқ эканини қўшимча қилиб.

Осмон Масалиев «Клооп» мухбирининг саволларига жавоб бериб касалхона ишга тушиши учун икки давлат ўртасидаги шартномани ратификациялаш кераклигини тушунтирди.

«Бу премьер-министр ҳамда президент аппаратининг даражасида [хал бўлади]. Бу лойиҳа узоқ ишлаши учун қонунга янги қоидалар киргизилмоқда [...] Ҳозир ҳукуматнинг аппарати кўриб чиқмоқда», — деб қўшимча қилди у.

Қирғизистон ҳукуматига қарашли ижтимоий тараққиёт бўлимининг раҳбар ўринбочари Санжар Исаев «Клооп»нинг журналистига айтиб беришича, ҳукумат шартномани ратификацияси ҳақида ҳужжатни ССМдан ўтган ҳафтадаёқ олган.

«Жогорку Кенешга [уни] февралда жўнатамиз деб ўйлаяпман. Парламентнинг процедуралари бўйича, ҳужжатни мақуллаш учун бу ҳам яна бир ёки бир ярим ойга чўзилиб кетиши мумкин. Шундан кейин у президентнинг қўл қўйишига жўнатилади», — деди Исаев.

Унинг айтишича, касалхонани очишга таҳминан яна беш ой кетади. У клиникани нима учун 2018 йиди очолмай қолишганини тушунтириб бера олгани йўқ.

«Ўтган йилнинг сентябрь ойида Туркиянинг президенти Режаб Тайиб Эрдўғоннинг Қирғизистонга бўлган сафаридан кейингина касалхонанинг очилиши бўйича шартномага қўл қўйилган», — деб қўшимча қилди у.

Уч йил давомида ҳамкорликдаги бошқарув

«Клооп» мухбирининг қўлига етиб кетган ҳужжатга қараганда, касалхона очилгандан кейин дастлабки уч йил ҳамкорликдаги қирғиз-турк назоратида бўлади, шундан кейин у Қирғизистоннинг  бошқарувига ўтказилади.

Бироқ бунга қарамай, Туркиянинг Соғлиқни сақлаш министрлиги яна уч йил касалхонади ишни  координациямоқчи.

Бундан ташқари, Туркия касалхонадаги иш ўринларига турк мутахассисларини тайинлайди, шунингдек, қирғиз шифокорлари мазкур касалхонада ишлаб кетиши учун уларни турк клиникаларида ўқитиб келишга мажбур. Чет ўлкада таълим қолиш имкониятига ҳар йили 20 қирғиз шифокори эга бўлади.

Шунингдек, ҳужжатда касалхонага бош шифокорнинг лавозимига турк мутахассиси, унинг ўринбосарлигига қирғиз шифокори тайинланиши айтилган. Уларда Қирғизистон билан Туркиянинг Соғлиқни сақлаш министрликлари тайинлашади.

Туркиянинг ҳисобига кўра, касалхонанинг дастлабки уч йилдаги ишининг ҳаражати 19 млн долларни ташкил қилади, унинг ичидан 4 млни турк мутахассисларининг маошини тўлашга сарфланмоқчи.

Бу ягона уникал ҳолат эмас, чунки Ўшнинг ҳукумати ҳам 1,8 млрд сом Хитой грантини сарфлаб шаҳарда 150 кишига мослашган касалхона қурган. Клиникани 2018 йилнинг ёз ойларидаёқ очишни ваъда қилишганига қарамай унинг эшиги бугунги кунгача беморлар учун ёпиқлигича турибдию Касалхонанинг очилиши кечикаётганини атрофида кўчатлар экиш ҳамда девор ўраш кераклиги билан изоҳлашган.

Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева