Депутатлар Давидов ва Лисий музликларини ҳимоя қилишни таклиф қилишди. Бунгача уларни «Кумтор» учун фидо қилишга қарор қилишган

597
Лисий музликлари. Сурат: Жанарбек Жолдошбаев / RFE/RL

Парламентнинг «Ата Мекен» фракцияси Давидов ва Лисий музликларини саноат мақсадида қўлланишни тақиқлашни таклиф қилди. Парламент 2017 йили мазкур музликларни сақлаб қолиш ўрнига, олтин ишлаб чиқарувчи «Кумтор» ишхонасининг тўхтовсиз ишлашини танлашган.

Янги қонун лойиҳасини халқ вакиллари жамоат муҳокамасига 1-февралда чиқармоқчи. У Давидов ҳамда Лисий музликларини саноат мақсадида фойдаланишни тақиқловчи Сув кодексига ўзгартиришларни таклиф қилади.

«Қирғизистоннинг ва Тожикистоннинг музликлари Марказий Осиёдаги намлиликнинг манбаси бўлиб ҳисобланади. Музлик туридаги сув булоқлари қуриб қолса, Қирғиз Республикаси аҳолини тоза сув билан таъминлай олмай қолади», — деб ёзилган қонун лойиҳасининг маълумот –асосномасида.

Нимани ўзгартиришни исташмоқда?

Депутатлар Сув кодексининг 62-моддасига ўзгартиришларни киргизишни таклиф қилишмоқда. Ҳозир бу модда «Давидов ва Лисий музликларидаги фаолиятларни ҳисобга олмаганда», бошқа музликларнинг эришини тезлатувчи фаолиятни тақиқлайди. Қонун лойиҳасида мазкур истиснони олиб ташлашни таклиф қилишмоқда.

Бундан ташқари, ҳозир моддада «ваколатли давлат органи» «бундай фаолиятларни амалга ошириш эҳтимоли ҳақида хулосани» (айни модда тақиқловчи фаолияларни) қабул қила олади деб айтилади. «Ата-Мекен»нинг депутатлари ўзларининг қонун лойиҳасида бу абзацни олиб ташлашни таклиф қилишмоқда.

Ташаббусчилар нима дейишмоқда?

«Ата-Мекен» фракциясининг лидери ва қонун лойиҳасининг ташаббусчиси Алмамбет Шикмаматов бу ҳужжатнинг ёрдами билан депутатлар тоза сувни сақлаб қолишни истаётганини «Клооп»га билдирди.

«Музликлар — бу бизнинг бойлик бўлигани учун уларни йўқотишни тақиқлашни истаяпмиз. Тоза сув масалалари глобал масштабда муҳим. Вақт ўтгани сари тоза сув қиммат ва ўта бебаҳо ресурс бўлиб қолади. Олтин эса [музликларга зарар теккизмайди] қазиб олиниши керак», — деди депутат.

У музликларни ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳасини ҳозирда коррупция айби бўйича жазосини ўтаётган собиқ лидер Омурбек Текебаевнинг илтимоси билан тайёрлашганини қўшимча қилди.

Гап ўзи нима ҳақда бўляпти?

Қирғизистоннинг Сув кодекси Давидов ва Лисий музликларини қўшмаганда, бошқа музликларнинг эришини тезлатган фаолиятларга тақиқ қўяди.

Мазкур истисно 2017 йили парламент Сув кодексига ўзгартиришларни қабул қилгандан кейин киргизилган. Ўша вақтда Қирғизистоннинг президенти бўлиб турган Алмазбек Атамбаев ҳам ўзгартиришларни қўллаган.

Ўша вақтда ўлканинг асосий олтин қазувчи «Кумтор» ишхонаси «бетўхтов ишлаши» учун Сув кодексини ўзгартиришган. Тузатишлар «Кумтор» компаниясига Давидов ҳамда Лисий музликларининг эришига олиб келиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширишга рухсат берган.

Ҳукуматнинг ҳисобига кўра, кон чиққан ерлардаги ишларнинг тугашидан кейин Давидов музлигининг майдони 70%, Лисий музлигининг майдони 20% қисқаради.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва экологлар бу экологик ҳалокатга олиб келади деган эълон билан билдиришиб, бир неча бор музликларни сақлаш бўйича митингларга чиқишган.

«Кумтор» компанияси Қирғизистоннинг экологиясига зарар учун ҳар йили 3 млн доллардан тўлаб туриш мажбуриятини олган. Шунингдек, у Табиатни ривожлантириш бўйича фонд тузиб, у ерга 50 млн АҚШ долларини ўтказиши керак.