«Токмок-Автожол» ўтказиш бекатидаги отишув. Низоли томонлар бир-бирига ўқ отишганини тан олди

541
Иллюстратив сурат: maxpixel

«Токмок-Автожол» ўтказиш бекатидаги отишувнинг иштирокчилари Дастан Бейшенкулов ва Аскат Усонов бир-бирига ўқ отганлигини тан олди. Суднинг қарори билан улар тергов изоляторига киритилди.

Усонов ва Бейшенкулов 31-январда тергов изоляторига киритилди. Чуй ОИИБнинг маълумоти бўйича, улар «Токмок-Автожол» ўтказиш бекатининг олдида отишмага иштирок этганини тан олди.

Отишма 25-январда бўлганини биринчилардан бўлиб «Кактус» нашри ёзиб чиққан. Журналистлар воқеага тўрт контрабандачи иштирок этганлигини маълум қилишган. Аммо дастлаб отишув фактини чегара хизмати ҳам, Чуй ОИИБи ҳам тан олмаган.

Милиция отишма бўйича фикрини қандай ўзгартирди?

29-январда Чуй ОИИБи «Токмок-Автожол» ўтказиш пункитидаги отишма ҳақиқат эканлигини тан олган — бу ҳақда муассаса  раҳбари Самат Курманкулов маълум қилган.

Курманкуловнинг айтишича, милиция бу воқеани текширмаган ва изоҳ ҳам бермаган, сабаби низоли томонлар биринчи сўроқ вақтида «бир-бирига даъво қилишдан воз кечган ҳамда тиббий кўрикдан бош тортган».

«Жабрланувчи ва даъвогарнинг йўқлиги боис тергов ишларини ўтказа олмаганмиз», — деб тушунтирди у отишма чиндан ҳам «контрабанда билан алоқадор» эканини ва «бу иш бўйича кўплаб ҳолатларни» яқин вақтларда айтишини қўшимча қилди.

Милиция отишма бўйича фикрини жанжаллашган томоннинг бири Аскат Усонов воқеага Тўқмоқ шаҳар кенгашининг депутати Кубаничбек Кочкорбаев ва унинг қариндоши Урмат Самаевнинг ҳам алоқаси борлигини «Кактус»га айтиб бергандан сўнг ўзгартирди.

28-январда Усонов президент Сооронбай Жээнбековга видео мурожаат қилган. Мурожаатда  у  «депутат Самаевдан ҳимоя ва ёрдам беришни» илтимос қилган.

Самаев 26-январдаёқ «Токмок-Автожол» ўтказиш бекатидаги воқеага «ҳеч қандай алоқаси йўқ» эканини билдирган.