Милиционер жинсий тажовуз қилишда айбланиб қўлга олинди

562

Чуй вилоятининг Новопокровка қишлоғида қизни зўрлаш иши бўйича милициянинг старшинаси қўлга олиниб, изоляторга қамалди. Бу бир ой ичида милиция ходими бўйича милиция гумонланган учинчи ҳолат.

Чуй ШИИБнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг журналистига билдиришича, 27-январда милицияга 27 ёшдаги бишкеклик қиз зўрлашга учрагани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Унинг айтишича, ўша куни уни бир неча киши Новопокровка қишлоғидаги Чон Чуй каналининг (ЧЧК) ёнида номусига тегишган.

Гумондорлардан бири 36 ёшли Бишкекнинг Свердлов РИИБнинг навбатчи бўлимининг ёрдамчиси бўлиб чиқди. У вақтинча ушлаб турилувчи изоляторига киргизилди. Бундан ташқари, милиция жиноятга шубҳалилардан бошқаларини ҳам қидирмоқда.

Ҳозирда «Зўрлаш» моддаси бўйича жиноят иши қўзғалди.

Бу ҳолат январь ойидаги милиционерларнинг иштироки бўлган учинчи воқеа. Унинг икки ҳолати одам ўлими билан тугаган.

21-январда Бишкекда маст аҳволдаги милиция ҳодими йўл ҳалокатига учраб, натижада Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг ходими Мээрман Асанканова вафот этган. 29-январда Чуй вилоят Йўл харакатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг  старшинаси Новопавловкадаги мактабнинг ёнида ўқувчини уриб кетган.