Алайда «кўмир исидан заҳарланган» 18 ўқувчининг воқеаси текширила бошлади

619
Самат Ашимов ўрта мактаби. Сурат: «Калыс Медиа»

Ўш вилоят болалар касалхонасига 29-январда тўртинчи синфнинг 18 ўқувчиси ва ўқитувчиси олиб келинган. Уларнинг баъзилари қайд қилиб, бошлари айланганини айтишган— беморлар тўла ёнмаган кўмир ҳидидан заҳарлангани тахмин қилинмоқда.

Воқеа Алай районидаги Самат Ашимов ўрта мактабида содир бўлган . Маълумотга кўра, дарс вақтида синфдаги болаларнинг тенг ярми ва ўқитувчи ўзларини яхши ҳис қилмаган. Дастлаб вилоят касалхонасига 12 ўқувчи ва ўқитувчи олиб келинган, шундан сўнг яна олти бола етказилган.

«Ўқувчилар қайд қилиб, боши оғриб, ҳолсиз ҳолда келишди. Биринчи ёрдамни кўрсатгандан сўнг 20-30 дақиқадан кейин ҳаммаси  “овқатланамиз ” деб ўйнаб қолишди. Аҳволи жуда оғир бола бўлмаган», — деди Соғликни сақлаш министрлигининг Ўш вилоятидаги координатори ўринбосари Адилбек Алимкулов.

Алимкулов айни шу куни синфда қолган бошқа ўқувчилар ҳам текширувга олинганини ва уларнинг ҳаётига хавф йўқлигини айтди. Шунингдек, касалхонага келтирилган 18 ўқувчи ва ўқитувчи шифокорларнинг назоратида бўлиб, эртаси куни, 30-январда уйларига чиқарилган.

Вилоят милициясининг матбуот котиби Женишбек Аширбаев «кўмир исидан заҳарланган» ўқувчиларнинг воқеаси текширувга олинганини хабар қилди.

«Ҳозирда Фавқулодда ҳолатлар министрлиги, ёнғин хавфсизлик хизмати ва экосанитар инспекциядан ташкил топган комиссия текширув ишини юргизмоқда. Экспертизанинг хулосаси чиққанда суриштирувларга қандай чора кўришлиги айтилади», — деди Аширбаев.

Милиция комиссиянинг хулосаси қачон чиқишини аниқ айта олишмаган.

Алай районига қарашли Янги-Алай қишлоғидаги Самат Ашимов номли ўрта мактаб 1973-йили молхона бўлиб курилган бинода жойлашган. Мактабда умумий иситиш тизими йўқлиги сабабли синф хоналари мешга ўт ёқиш орқали иситилади.

Редактори: Гулжан Эшбаева