Жалолобод вилоятининг районларидан бирида солиқ хизматининг раҳбари билан икки инспектор қўлга олинди. Солиқчилар маҳаллий тадбиркордан 50 минг сом олиб, унинг автомобилини ўз номларига рўйхатга олишни кўзлашган.
Молия полициясининг маълумотига кўра, 18-январда солиқчилар «солиқ қарзларини озайтириб бериш» учун тадбиркорнинг «Мерседес-Бенц» русумидаги автомобилини талаб қилишган.
«Улар агарда тадбиркор пул берса қарзини 2 млн сомдан 700 минг сомгача қисқартирамиз дейишган. Қарз солиқ хизматининг вакиллари тарафидан ўйлаб топилгани аниқланди», — деди молия полициясининг матбуот котиби Анастасия Пискур.
Тадбиркор солиқчиларнинг талабига рози бўлиб ўз машинасини инспекторлардан бирининг яқин дўсти номига ўтказиб берган. Маълумотга кўра, январнинг бошида айни солиқчилар тадбиркордан 50 минг сом миқдорида пора олишган.
Қўлга олинган солиқчилар Бишкекка етказилиб вақтинча ушловчи жойга киргизилган. Ҳозирда улар ҳукмни кутишмоқда. Биринчи май район суди қўлга олинганларни тергов изоляторига киргизиш ёки уй қамоғига чиқариш ҳукмини чиқариши керак.
Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш бўйича давлат хизмати «Шантаж билан пора олиш» моддаси билан жиноят иши қўзғади.