Кун рақами: Қирғизистонликлар 2018 йили онлайн ёки терминал орқали қанча фоиз солиқ тўлашган?

647

Солиқ хизматининг маълумоти бўйича, 2018 йили қирғизистонликлар олисдан туриб 318 мингдан ортиқроқ онлайн ёки терминаллар орқали солиқ тўлашган.

Шу йўл билан тўланган солиқларнинг умумий миқдори 381 млн сомдан ортган — бу 2018 йили йиғилган солиқларнинг умумий сонининг 0,5%. Ўтган йили солиқ хизмати «Кумтор» ишхонасидан олинган чегирмаларни ҳисобга олмаганда 72,6 млрд сом солиқ тўплаган.

Президент Сооронбай Жээнбеков 2019 йилни рақамлаштириш ҳамда ҳудудларни ривожлантириш йили деб эълон қилган. Унинг айтишича, жамиятнинг кунлик ҳаётига янги технологияларни киргизиш «коррупцияни йўқ қилишга ёрдам беради», ўлка фуқаролари эса «давлат хизматларини қулар ола олишади».