Бишкек шаҳар кенгашининг раҳбари компьютер клубларини ёпишни таклиф қилди

602

Бишкекдаги компьютер клуби. Сурат: Kloop.kg учун тортган Даниль Усманов

Бишкек шаҳар кенгашининг раҳбари Жанибек Абиров ёш болалар мактаб ўқувчилари кўпроқ китоб ўқиши учун, пойтахтдаги компьютер клубларини ёпишни таклиф қилди.

Абировнинг айтишича, казиноларни ёпгандек компьютер клубларга ҳам тақиқ қўйиш керак.

«[Компьютер клубларида] интернет ҳудудига, интернет-ўйинларга комфортли кириш учун яхши шароитлар тузилган. Бу ерга миллионлаган маблағлар сарфланган ва у ҳозир яхши ривожланяпти», — деб Абиров 15-январдаги шаҳар кенгашининг йиғинида айтган.

Абировнинг баҳосича, ёш болалар билан мактаб ўқувчилари «кўпроқ ўқиши керак» ва бунинг учун кутубхоналарни ривожлантириш зарур.

«Агарда биз ёш болалар учун бир нарсани тақиқласак, у ҳолда [унинг ўрнига] бир нарса бериш керак, таклиф қилишимиз керак. Шаҳар кутубхоналаримизга болалар бориб туриши учун шароитларни тузиў лозим», — деди етакчи.

Жанибек Абировнинг компьютер клубларининг ишларини чеклов бўйича биринчи харакат эмас  — 2018 йили шундай муассасаларга балоғатга етмаганларни киргизмасликни таклиф қилган.

Шаҳар кенгашининг депутати Валентина Лисниченконинг айтишича, компьютер клубларнинг ишлари қонунлар билан назорат қилинмайди — шу сабабдан болалар билан мактаб ўқувчилари у жойларга ўқиш вақтида ҳам бора олишади.

Жанибек Абиров Бишкек шаҳар кенгашининг етакчиси бўлиб 2018 йили сентябрда сайланган. Унинг отаси Болотбек Абиров — Бишкек Иссиқлик электр марказига кўмир етказиш бўйича тендерни бир неча йил давомида ютиб келаётган «Рассвет Компани» ширкатининг асосчиси.