Ўш шаҳрининг жамоат транспорти қачон автоматлаштирилади?

576
Сурат: Ўш шаҳар мэрияси

Ўш шаҳридаги автобус ва троллейбуснинг йўл ҳақини автоматлаштириш учун Европа реконструкция ҳамда тараққиёт банки 680 минг евро бўлган. Мэрия икки ой аввал шаҳардаги жамоат транспорти электрон хизмат кўрсатиш тизимига ўтади деб эълон қилинганига қарамай халигача ишга оширилмади.

Шаҳар муниципал автомобил идораси ўтган йилнинг октябрида шаҳардаги автобус ҳамда троллейбуслар электрон чипта тизими билан ишлай бошланишини ваъда қилган. Бунга кўра, ҳозирда йўловчилар йўл ҳақини карта орқали тўлашлари керак эди. Орадан икки ой ўтганига қарамай муниципал жамрат транспорт автоматлаштирилгани йўқ.

Нима учун автоматлаштириш кечикмоқда?

Ўш шаҳар автомобил муниципал муассасининг етакчиси Мурзабек Дубанаев электрон хизмат кўрсатиш тизимининг ишга ошмаётганлигини карта баҳосини белгилаш процедураси билан боғлиқлигини билдирди.

«”Микроэлектроника” компанияси карта баҳосини 0,80 центдан беряпти. У бизнинг Миллий банкнинг 64 сомига тўғри келади. Картани 64 сомдан сотиб-сотмасликнинг қонунийлигини ўрганиб, муддат шу вақтгача чўзилиб кетди», — деб билдирди Дубанаев.

Муассаса раҳбари «шу ҳафта ичи ишни бошлаймиз, биз тўлиқ стартда турибмиз» деб ишонтирди.

Карта қанча категорияда бўлади?

Картанинг баҳоси 64 сом ва уч категорияда бўлади.

  • фахрийлар ҳамда имконияти чекланган фуқаролар бепул юриш учун — қизил рангда;
  • ўқувчилар учун — кўк рангда;
  • ҳамда умум аҳоли учун — сиёҳ рангда.

Ҳозирда муниципал автомобил ишхонасининг балансида 30 минг карта бор. Унинг 5 минги бепул юрувчиларга берилади, 5 минги мактаб ўқувчиларига мослаштирилиб чиқарилган. Қолган 20 минг карта бу категорияга кирмаган бошқа йўловчиларга сотилади. Муассасадан хабар қилишларича, қанча йўловчи электрон билет орқали йўл ҳақи тўлаши бўйича уларда маълумот йўқ. Агарда картага яна эҳтиёж туғилса, улар буюртма билан олдирилиши керак.

Шаҳар ҳукумати қанча турғун карта сотиб олишини билмаслиги тўғри. Чунки, йўловчиларнинг жамоат транспортда нақд пул билан тўлаш варианти ҳам бўлади.

Муниципал ишхонадан маълум қилишларича, 10-январдан бошлаб жамаот транспортларда бепул юрган турғунларга карта тарқатиш ишлари бошланди. Шундан кейин амалдорлар электрон картани мактаб ўқувчилари билан шаҳар аҳолисига сотиш режалаштирилмоқда. Лекин карта қачон сотувга чиқишини аниқ айта олишмади.

Шаҳар ҳукуматидан 30 минг карта тўлиқ тарқатилгандан кейингина автоматлаштириш ишга киришини таъкидлашди.

Картанинг ҳисобини қандай тўлдириш мумкин?

Карта тўловида йўл ҳақи ўзгармайди: аввалгидек троллейбус  — 6 сом, автобус — 8 сомдан олади. Пенсионерларга йўл ҳақи бепул бўлса, ўқувчилар 1 сомдан тўлашади.

Картани тўлдириш борасида ҳозирда мобил операторлар билан сўзлашувларни олиб бораётганини шаҳар автомобил муассасасидан хабар қилишди. Маълумотга кўра, тендердан ютиб чиққан компания электрон картага ҳисоб тўлдириш хизматини ишга оширади. Амалдорларнинг айтишича, тендер қачон ўтиши номаълум.

Карта ҳисобини тўлдириш коммунал хизматларга ҳақ тўлаш тартиби каби бўлиши режалаштирилмоқда. Картага қанча пул солиш йўловчиларнинг ўз истаги билан боғлиқ бўлади.

Лойиҳага қанча маблағ ажратилган?

Автоматлаштиришнинг мақсади — Ўш шаҳридаги жамоат транспортнинг хизмат кўрсатишини яхшилаш. Лойиҳа 2016 йили Европа реконструкциялаш ҳамда тараққиёт банки тарафидан молияланиб, унга 900 млн 600 минг евро ажратган. Бу маблағнинг 5 млн 700 минг евроси кредит турида, қолган маблағ грант қатори берилган.

Ўша маблағнинг ичидан шаҳарга 2016 йили 30 автобув ва 2017 йили 23 троллейбуч олиниб, ҳозирда улар рейсда хизмат кўрсатмоқда. Бундан ташқари автобус, троллейбуснинг кабел симлари таъмирланган.

Карта билан хизмат кўрсатиш лойиҳасининг смета қиймати эса 684 минг 100 еврони ташкил қилади. Халқаро тендер ўтказилиб, муниципал транспортни автоматлаштиришни Чехиянинг «Микроэлектроника» компанияси ютиб олган. Хорижий ишхона муниципал транспортларга жиҳозларни ўрнатиб битган.

Ўш шаҳрида икки троллейбус, икки автобус рейси бор: унда 31 троллейбус ва 30 автобус ишлайди. Шаҳар турғунларининг сони расмий 280 мингдан ортади, унинг ичида нафақачиларнинг сони 24 минг киши деб белгиланса, ўқувчилар 65 минга яқинлашади.

Ҳаммуаллиф: Аймээрим Дарбанбек кизи

Муҳаррир: Гулжан Эшбаева