Депутат Икрамов «маориф аълочиси» бўлди. Гарчи икки йилгина жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаган

655
Тазабек Икрамов. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

2018 йили декабр охирида парламент депутати Тазабек Икрамов «маориф аълочиси» кўкрак нишонини олган. Одатда бу ном 20 йилдан ортиқ таълим бериш соҳасида ишлаганларга берилади.

Икрамов ўзининг инстаграмида нишонга эга бўлгани ҳақида пост эълон қилгандан кейин қирғиз ОАВлари бу ҳақида ёзиб чиқишган. Постидаги суратида депутат Маориф министрининг ўринбосаридан гувоҳнома билан кўкрак нишонини олаётгани акс этган.

Икрамовнинг маориф тармоғида тажрибаси бор. У 90-йиллар охирида икки йил жисмоний тарбия ўқитувчис бўлиб ишлаган. Албатта, ижтимоий тармоқларда бу салбий реакция яратди — қўлланувчилар оз стажи бор депутат олий номга эга бўлганидан норози бўлишди.

Бу мумкинми?

Ҳа.

Маориф министрлигининг матбуот хизмати тушунтиришича,  «аълочи» нишони оқарту ишларигагина эмас, «ўсиб келаётган авлодни тарбиялаш ва ўқитишла моддий базасини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси» учун ҳам берилади  — бу мактабга олиб берилган компьютерлар ёки бошқа моддий ёрдамлар бўлиши мумкин.

«Бу ўқитиш учунгина эмас, умуман ёшларни тарбиялашдаги муваффақиятлар [учун] ҳам», — деб министрликдан билдиришди.

Демак, «маориф аълочиси» кўкрак нишонини ўз касбига ўнлаб йилларини бағишлаган ўқитувчиларгина эмас, давлат ходимлари, депутатлар ва тадбиркорлар ҳам олишлари мумкин.

Масалан, Икрамов каби Интеллектуал мулк ва  инновациялар давлат хизматининг статс-котиби Талант Конокбаев ҳам «маориф аълочиси» — унинг таржимаи ҳолида таълим бериш тажрибаси ҳақида эслатмалар ҳам йўқ.

Депутат, спортчи ва меценат

Икрамов «Клооп»нинг журналистига Жалолободдаги ёш спортчиларнинг ривожланишига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишонини олганини айтиб берди.

Икрамов икки йил жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб Жалолобод вилоятидаги Қирғиз давлат жисмоний тарбия ва спорт академиясининг филиалида меҳнат қилган.

Шундан кейин Икрамов тадбиркорлик қилган, 2015 йили эса «Онугуу-Прогресс» фракциясидан парламентга депутат бўлиб келган.