Қирғиз тилини билсангиз олий ўқув юртига ўтиш осон бўлади. Қандай қилиб?

578
ҚЎУ қошидаги Юридика университетининг талабалари. 2015 йил. Сурат: Limon.kg

Қирғизистондаги абитуриентлар 2019 йилнинг 1-мартидан бошлаб қирғиз тили бўйича билимларини синаб кўра олишади. Бунинг учун Қирғизтестнинг сайти орқали тест топшириб, унинг натижаси билан тил билиш даражасига яраша сертификатга эга бўлишади. Бу ҳужжат унинг университетга ўтишига ёрдам бера олади. Маориф министрлиги 18-февралга қадар тест ўтказиш бепул ёки пулли бўлиши бўйича бир хулосага келади.

Қандай қилиб?

Энди Қирғизистондаги ОЎЮлар қирғиз тилини йўқ деганда бошланғич даражада билган битирувчиларга имтиёз беради. Бундай имтиёзга умум республика тестидан тенг балл олиб қолган вақтда қирғиз тили бўйича тест топширган абитуриент эга бўлади.

Аниқроқ айтганда, агарда сиз қирғиз тилини билмай туриб УРТдан, масалан, 211 балл олсангиз, 210 бали бор, лекин қирғиз тилини билган абитуриент бюджет ўринни эгаллаб олади деб қўрқмасангиз ҳам бўлади.

Агарда балларни бирдек ва қирғиз тилини билиш бўйича сертификатлари бор бўлган икки абитуриент бир ўринга интилаётган бўлса, қабул олиш комиссияси уларнинг предмет тестларини топширганларини ҳисобга олади — талаба ўқийдиган факультетга яраша.

Маориф министрлигининг матбуот котиби Марина Гречанная тушунтиришича, қирғиз тилини билган абитуриентлар бўйича имтиёз биринчи навбатда бюджет ўринларни бўлиштиришга тегишли бўлади.

«Шартнома асосидаги ўринларга бўлиштириш [қабул олиш] комиссиясининг ихтиёрига қолдирилади», — деб Гречанная айтиб, янги ўзгартиришлар асосан давлат университетларига тегишли бўлишини қўшимча қилди.

ОЎЮга ўтишга имкониятлар кўп бўлиши учун қирғиз тилини қандай даражада билиш керак?

Бу абитуриентнинг рус ёки қирғиз тилли мактабда ўқиганига боғлиқ бўлади.

Рус тилли мактабларнинг битирувчиларидан А2 даражаси талаб қилинади. А2 бўйича қирғиз тилини 1300 сўздан 1500 сўзгача билиши шарт.

Қирғиз тилли мактабларнинг битирувчилари учун талаблар қаттиқроқ  — B1 дарадаси. Бу даражадагилар 3000га яқин сўз билиши керак.

ОЎЮга ўтишга яна нима ёрдам беради?

Гречанная тушунтиришича, топширишда қирғиз тилини билишгина ёрдамчи бўла олмайди. Агарда абитуриент халқаро олимпиаданинг ғолиби ёки совринли ўриннинг эгаси бўлса, ОРТнинг натижаларига қарамасдан имтиёзнинг асосида ўқиш ҳуқуқи бор.

Унинг қўшимча қилишича, этник келиб чиқишига қарамай бу барча абитуриентларга тегишли бўлади. Лекин, агарда бўлажак талаба олимпиаданинг ғолиби бўлса ёки совринли ўрин эгаси бўлса, УРТнинг натижаларига қарамасдан унинг имтиёз асосида ўқишга ҳуқуқи бор.