Осиё Кубоги 2019: Қирғизистон Филиппинни ютиб плей-оффга ўтди

1085

Футбол бўйича Қирғизистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги гуруҳ босқичининг учинчи ўйинида Филиппин билан ўйнаб, тарихий ғалабага эришди. Ўйиндан икки соат ўтиб, Вьетнам Яманни катта фарқ билан юта олмаганидан Қирғизистон термаси 1/8 финалга йўлланма олди.

Қисқача:

  • Осиё Кубогининг гуруҳ босқичида Қирғизистон ўзининг хал қилувчи ўйинини ўтказиб — Филиппин жамоасини 3:1 ҳисрбида ютди.
  • Терманинг уч голини ҳам ҳужумчи Виталий Люкс киргизди — бу унинг терма учун ўтказган ўйинларининг илк хет-триги.
  • )алабадан икки соат ўтгандан кейин Қирғизистон 1/8 финалга ўтиб, турнир соҳиби Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан ўйнаши маълум бўлди.
  • Қирғизистоннинг муддатдан аввал плей-оффга ўтгани Вьетнам-Яман ўйинидан кейин маълум бўлди.

Батафсил:

Виталий Люкс 25-дақиқада ўйиннинг ҳисобини очди. Ўнг қанотдан Ахлидин Исраилов тўп чиқариб бергандан кейин ҳужумчи Микаэль Фалькесгорднинг дарвозасининг юқори ўнг бурчига кучли зарба берди.

Иккинчи таймнинг бошланиши билан, 51-дақиқада Қирғизистон ҳисобини икки карра кўпайтира олди. Бу сафар ўйинчилар ҳужумни чап қанотдан уюштиришди: Бекжан Сагинбаев марказий қисмдаги Люксга тўп чиқариб берди ва у ўз вақтида икки харакат билан дарвозани кўрмай туриб, бурилиб зарба берди.

Ўйиннинг 77-дақиқасида Мирлан Мурзаев Қирғизистон термасининг учинчи голини амалга оширди — филиппинлик ҳимоячисидан тўпни тортиб олиб, рақибининг дарвозасига берган зарбаси дарвоза устунига тегди.

Бироқ филиппинлик голкипер Фалькесгорд газондан турмай туриб Люкс тўпга биринчи етиб, бўш дарвозага йўллади.

Виталий Люкс (№19) голини жамоадошлари билан нишонлаётган вақти. Сурат: AFC

Шунга қарамай, Қирғизистон термаси йирик фарқ билан юта олгани йўқ  — уч дақиқа ўтгандан кейин Стефан Шрёк олисдаги эркин зарба билан ажойиб гол киргизди. Тўп унинг зарбасидан ердан сакраб ўтиб, қирғиз дарвозабони Кутман Кадирбековнинг ортига учиб кирди.

Ўйин натижасига кўра, жамоаларнинг тўпга эгалик қилиш фоизи баробар бўлди, ҳудуд бўйича эса ўйин асосан филиппинларнинг майдонини ярмида ўтди.

Қирғиз ўйинчилари ўйиннинг бошланишидан бери ҳужум уюштириб турди ва биринчи таймнинг биринчи ярмида тўлиқ босим қилди.

Биринчи таймнинг ярмида ўйин бир оз тинчиб қолди. Бироқ шундан кейин Люкснинг биринчи голи, қирғиз ўйинчиларига илҳом бериб ўйинни жонлантирди.

Филиппиндар ҳужумларини кучатишга харакат қилиб, ўйиннинг 58-дақиқасида машҳур мураббий Свен-Йоран Эрикссон майдонга ака-ука Фил ва Жеймс Янхазбендларни чиқарди.

Фил Янхазбенд ўзининг терм жамоаси учун дарҳол энг хавфли вазиятни яратди: 64-дақиқада дарвозага яқин ерда зарба берди, аммо ёш дарвозабон Кутман Кадирбеков яхши ўйин кўрсата олди.

Қирғизистон ўзининг С гуруҳида учинчи ўринга эга бўлди. Ўйин тугагандан икки соат ўтиб эса муддатидан аввал плей-офф босқичига чиқди. Бу D гуруҳида Вьетнам ўлкаси Яманни катта фарқ билан мағлуб эта олмагани учун юз берди.

Демак, Осиё Кубогига биринчи марта қатнашаётган Қирғизистон терма жамоаси Амирликда қолиб, 21-январь куну 1/8 финалда турнирнинг эгаси БАА билан ўйин ўтказади.

Ўйин 23:00да бошланиб, КТРК Спорт телеканалидан жонли олиб берилади.