Собиқ спикер Келдибеков «Азия Ньюс» газетасидан 1 млн сом талаб қилмасликка қарор қилди

623

Сурат: Парламентнинг матбуот хизмати

Парламентнинг собиқ спикери Акматбек Келдибеков «Азия Ньюс» нашридан 1 млн сом тўлаш бўйича қўйган даъвосидан қайта воз кечди. Сиёсатчи бир неча кун аввал газетанинг бош муҳаррири Асланбек Сартбаевга қарши айни миқдордаги даъвосини қайтиб олган.

Келдибековнинг адвокати Гуля Рискулова 24.kgга айтишича, Келдибеков билан Сартбаев ярашиб олган — «Азия Ньюс» энди суддаги тортишувга асос бўлган материалларга раддия эълон қилиши керак.

«эълоннинг муаллифи ким экани бизга маълум. Бош муҳаррир яширин исм билан мақолани ўзим ёзганман деб билдирганидан биз уни судга берганмиз. Материалларда исмлари ёзилган журналист  “Азия Ньюста” йўқ», — деб Рискулованинг сўзларини келтиради 24.kg.

Келдибеков 14-январда «Азия Ньюс» нашрининг бош муҳаррири Асланбек Сартбаевга қарши 1 млн сом тўлатиш бўйича даъвосидан воз кечган. 2018 йил октябрда Акматбек Келдибеков «Азия Ньюс»га ва унинг бош муҳаррири Асланбек Сартбаевга қарши суд процессини енгиб олган.  Бишкекнинг  Октябрь район суди ҳукмида буларнинг ҳар бири Келдибековга 1 млн сомдан тўлаб бериши кўрсатилган.

Келдибековнинг журналистларга қарши даъволари

«Азия Ньюс» — Келдибеков судга берган ягона ОАВ эмас.

Сиёсатчи 2018 йилнинг декабрида «Kyrgyztoday» нашрига қарши даъво қўйган. Нашрнинг журналистлари Келдибеков қандай қилиб жиноий ишларнинг фигуранти бўлиб қолгани ҳақида айтиб беришган. Мазкур материалнинг сайтда эълон қилиниши сабаб бўлган.

Келдибеков материалдан келтирилган зарарни  1 млн сомга баҳолаган. Нашрнинг таҳририяти унинг қўйган даъволарига қўшилмаган.

Акматбек Келдибеков шунингдек декабрда Азимбек Бекназаров ва Кенешбек Дуйшабаевлар билан бирга собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ҳамда унинг «Апрель» телеканалини судга берган. Суд ҳужжатларнинг етишмаслиги сабабли аризани қабул қилмагани боис, январда сиёсатчилар Атамбаевни ва унинг  «Апрель» телеканалини қайтадан судга беришган.

Даъвогарларнинг айтишича, судга беришга Алмазбек Атамбаевнинг 10-декабрда «Апрель» телеканалига берган интервьюси сабаб бўлган. Собиқ президент интервьюсида  Келдибековни порахўрликда айблаган.