Роза Отунбаева ҳибсдаги муҳолифатчи Омурбек Текебаевни озод қилишга чақирди

563

Собиқ президент Роза Отунбаева муҳолифатчи сиёсатчи ҳамда «Ата Мекен» фракциясининг собиқ лидери Омурбек Текебаевни бўшатишга чақирди. У коррупция моддаси бўйича айбланиб, 2017 йили қамоққа олинган. Сиёсатчи ўзи айбини тан олмай келади.

Отунбаева Текебаевни 19-декабрда муҳолифатчи сиёсатчиннг туғилган кунига бағишланган сурат кўргазмасида озод қилинглар деб талаб қилди.

«Омурбек албатта чиқади. Чиқишига биз ҳаммамиз кўмак кўрсатамиз. Бугун сурат кўргазмани кўраётиб, Омурбек қамоқда адолатсизлик боис ўтирганини, биз баримиз чорасиз бўлаётганимизни хис қилиб, хатто уялиб ҳам турибмиз. Мен бугун Омурбекни тезроқ бўшатишга чақираман», — деб келтиради «Азаттык» Отунбаеванинг сўзларини.

Текебаевнинг озод қилиниши бўйича мавзу 19-декабрда президент Сооронбай Жээнбековнинг матбуот анжуманида ҳам кўтарилган. Журналистлар ундан суд Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқа оладими ёки йўқми деб сўрашган.

Президент эса суднинг барча инстанциялари Текебаевнинг иши бўйича қарорларини чиқаришганини ҳамда у «ҳеч нарса қила олмаслигини» айтган. «Қонун бўйича менинг биргина ҳуқуқим бор – амнистия бериш. Ёзса берайин. Бошқа ҳуқуқим йўқ», — деб қўшимча қилган президент.

2018 йили майди собиқ ҳақиқатчи Кубат Оторбаев ҳам Текебаевга амнистия беришни илтимос қилиб президентга мурожаат қилган. Текебаев эса амнистиянинг кераги йўқлигини айтган, чунки ўзини айбсиз деб ҳисоблайди. Сиёсатчи сафдошлари билан бирга ўз ишини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.

Текебаев қандай қилиб коррупция бўйича судланган?

«Ата Мекен» муҳолифат партиясининг лидери Омурбек Текебаев 2017 йили 8 йилга судланган. Лекин кейинчалик унинг қамоқ муддати 4,5 йилгача қисқартирилган. Сиёсатчи 2021 йили чиқиши керак.

Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олганликда айбдор деб топилган. Тергов версияси бўйича, Текебаев бу пулга тадбиркорга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон яратиб беришни ваъда қилган.

Текебаев судда ўзига қўйилган айбни бўйнига олмай, жиноий ишни «сиёсий харакатда» деб атаган. У ўзига қарши қўйилган айбларни ҳукуматга нисбатан айтган танқидлари билан боғлаган. Ҳозирда Текебаев Бишкекнинг №47 қамоғида жазо муддатини ўтамоқда.