Ўш шаҳрида ўқувчилар жамоат транспортга тушиш учун 1 сомдан тўлашади. Бундан кўнгли тўлмаган айрим маршрутканинг ҳайдовчилари уларни олмай кетиб қолишади. Муаммо хал бўлгунга қадар шаҳарликлар ҳар куни бундай қийинчиликларни бошдан ўтказишга мажбур.
Ўш шаҳрининг турғуни Асел Ташбаеванинг (исми ўзгартирилди) уч фарзанди мактабда ўқийди. Унинг уйи шаҳарнинг жанубий қисмидаги Дўстлик кичик районида жойлашган, болалари мактабга қадар маршрутка билан 10-15 дақиқада етишади.
Асел опанинг болалари мактабга қатнаш учун энг қулайи ва арзони — жамоат транспортлари. Аммо улар яшаган томонда муниципал автобуслар билан троллейбуслар қатнамайди. Шу сабабдан уларнинг маршруткалардан бошқа танловий ҳам йўқ. Такси ёллаш эса уч боланинг ёлғиз боқувчиси она учун оғир.
Эрта тонгда ишга бораётганда Асел опа 1-синфда ўқувчи кичик қизини мактабга олиб кетади. Эртадан кечкача ишда бўлгани учун, у тушдан кейин ўқиган болаларига кўнгил бура олмай қолади.
«Фарзандларимга йўл кира учун пул ташлаб, маршрутка билан ўқишга бориб келаверинглар дейман. Баъзан яхши бориб келишади. Аммо кўп ҳолларда маршруткалар ёш болаларни олмай қўяди, — дейди Аселопа. — Болаларим мактабдаги дарсига кечикиб қолган вақтлар бўлади. Бари бир улардан хавотир оласан».
Улар томонга қатновчи маршрутка кўп ҳолларда тиқин бўлади. Шу сабаб қиш мавсумида болаларни дарсдан чиққандан кейин маршруткага сиғмай, узоқ совуқда туриб қолган кунлар бўлади.
Шаҳардаги мактабларнинг бирида ўқитувчи бўлиб ишловчи Шарапат Эркинбаева дарсдан кейин ўқувчиларнинг маршрутка кутиб совуқда турганига кўп гувоҳ бўлади:кийин окуучулардын маршрутка күтүп суукта тоңуп турганына көп эле күбө болот: «Кўп марта маршруткани ўзим тўхтатиб, унга ўзим тушмай ўқувчиларни солиб юборган кунларим бўлди. Ҳозир бунинг устига қиш бўлиб қолди, ўқувчилар шамоллаб қолади».
Маршрутка ҳайдовчилари ўқувчиларни олмай кетаётганига Ўш шаҳридаги ўқувчиларнинг йўл ҳақи 1 сом бўлгани сабаб. Ҳайдовчилар машиналарига ўқувчиларни тўлдириб олиб, натижада ҳар биридан 1 сомдан олиш билан фойда топиш у ёқда турсин, кетган чиқимларини ёпа олмаслигини айтишади. Бунинг устига ҳайдовчилар маршруткани ижарага олиб ишлатишади.
Шаҳардаги маршрутка хайдаганлардан бири Бакит Акинбеков ўқувчиларнинг йўл кираси сабабли тушунмовчиликлар жанжалга айланмоқда дейди. Унинг айтишича, жамоат транспортда юришни 1 сом деб белгилагандан кўра бепул қилиб қўйса ҳам тўғрироқ бўларди.
«Ўша 1 сом учун ўқувчилар билан душман бўляпмиз. Ота-оналар ёмон кўриб, биз билан уришишади. Аслида, 1 сом дегандан кўра ўқувчиларни бепул ташинглар деган қоида чиқариб қўйса, — деб вазиятни тушунтирди ҳайдовчи Акинбеков. — Масалан, менинг машинам саккиз йўловчи чиқса машина бир пастда тўлай деб қолади. Унинг ичидан 2-3 катта киши бўлса, 20-30 сомга уриб-сўкиб жўнашим керак бўлади».
Яна бир ҳайдовчи Нурлан Бекматов маршруткасининг ғилдирагини насияга олган, аммо қарзини тўлиқ тўлаб бўлгани йўқ. Унинг устига машинасининг бошқа эҳтиёт қисмлари ҳамда ёқилғиси қиммат туришини, ҳайдовчиларнинг ҳам муаммолари кўп эканини айтади.
«Ўқувчилар бўлиниб-бўлиниб кетмайди. Қачон одамлар чиққанда улар ҳам чиқади. Кейин катта килишлар турса, қандай қилиб олмайсан? 1 сом олгинг келадими ё 10 сом олгинг келадими? — деб савол беради Бекматов. — Ўш-Бишкек қилиб бўлмай, [ўқувчиларнинг йўл кирасини] бирдек қилиб берсин. Ҳайдовчининг бўйнига осилиб олса бўлмайди. Биз ҳам бола-чақа боқамиз!»
Ўш шаҳар мэриясининг хўжалик ва транспорт бўлимининг етакчиси Урали Романовнинг билдиришича, ўқувчилар учун енгиллатилган тариф 2001 йили киргизилган. Ўша вақтда аҳолининг шароити «оғир бўлгани учун» шаҳардаги ҳайдовчилар билан йиғилиш ўтказилиб, маршруткаларнинг баҳоси катталарга 4 сом бўлиб турган вақтда ўқувчиларнинг йўл кирасини 1 сом қилиш бўйича келишилган.
«Ўшандан бери энди мана йўл киранинг баҳоси бугунги кунда 10 сомгача ўсди. Лекин ўқувчилар учун 1 сом бўйича қолиб келяпти. Бишкекда ҳам бошқа ерда ҳам ўқувчилар учун [йўл кира] тўлиқ турда олинади», — деди Романов.
Сўнги икки йилда Романовнинг бўлими шаҳарликларнинг орасида сўровнома ўтказиб, унинг натижасида ўқувчиларнинг йўл кирасини 1 сомдан 5 сомга кўтариш бўйича бу йил Ўш шаҳар кенгашига таклиф киргизмоқчи.
«1 сомнинг атрофида ота-оналар, ўқувчилар, ҳайдовчилар орасида тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун [ота-оналар] йўл кирани 5 сомга кўтариб беринглар деб таклиф қилишмоқда. Шунинг асосида [шаҳар кенгашининг] навбатдаги сессиясида баҳони кўтариш қарори чиқиши учун тегишли иш қоғозларини тайёрлаяпмиз», — деб билдирди бўлим бошчиси.
Романовнинг тушунтиришича, бироқ бунинг учун бир қатор босқичларни кутишга тўғри келади. Аввал бу таклиф мэриянинг транспорт ишларини назорат қилувчи комитетида кўриб чиқилиб, агар мақулланса, у ҳолда шаҳар кенгашига юборилади. Ҳозирча бу таклиф комитетда кўрилмоқда.
Бундан ташқари, Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашов шаҳарликлар билан кўплаб учрашув ўтказгани билан йиғинларда ўқувчиларнинг йўл кира масаласи кўп ҳам очилмаган.
«[Ўш шаҳрида] 12 ҳудудий кенгаш бўлса, ҳар бирида ўқувчиларнинг масаласи кўтарилади. Бироқ, Керме-Тоодагина ота-оналар йўл кирани кўтариш бўйича айтиб чиқишди», — деб билдирди Ўш мэриясининг матбуот котиби Азамат Абсаттаров.
Ўш шаҳридаги йўловчиларга икки ишхона хизмат кўрсатади: Йўловчиларни ташиш агентлиги ҳамда Муниципал автомобил ишхонаси. Шаҳарда икки троллейбус, икки автобус рейси бор; ундаги 31 троллейбус ҳамда 30 автобус Муниципал автомобил ишхонасининг қарамоғида иш олиб боришади. Кичик автобуслар ёки маршруткалар эса 20дан ортиғи масъулияти чекланган ишхоналарга бириккан. 52 қатнов бўйича ишлаган маршруткаларнинг сони 1000дан ортади. Уларнинг барига Йўловчиларни ташиш агентлиги хизмат кўрсатади.
Ўшда жамоат транспортларнинг ишлов соатини тартибга солган ҳеч қандай умумий жадвал йўқ эканини айтади Романов. Унинг тушунтиришича, ҳар бир рейснинг ишлов тартиби йўловчиларнинг оқимига яраша мустақил қабул қилиниб туради.
Масалан, шаҳарнинг чет қисмида жойлашган Амир Темур, Жапалак ҳамда Турон ҳудудий кенгашларидаги рейслар элнинг оқими оз бўлгани сабабидан эртароқ, соат 20ларга қадар тўхтайди. Шаҳарнинг марказий қисмидаги қатновлар эса соат 22-23га қадар қатнайди деб ишонтиради Романов.
Асел опа болалари мактабга қийналмай бориб келиши учун йўл кирани кўтаришга ҳам рози. Мактаб раҳбарияти ҳам ўқувчилар учун махсус транспорт тайинлаб берса қўллаб чиқишини айтади.
Шаҳарда 78 мактаб бор: унинг 55и давлатга қарашли, қолгани ҳусусий мактаб. Шунингдек, уларнинг орасида ётоқ мактаблари ҳамда ўқувчилар учун кунига транспорт уюштириб берган муассасалар бор. Транспорт уюштириб берган мактаблар аксариятда ҳусусий мулк бўлиб саналади. Давлат давлатларининг эса ҳеч бирида ўқувчилар учун жамоат транспорт уюштирилмаганини Ўш шаҳар билим бериш бошқармасининг вакили Тинчтикбек Бекташ уулу билдирди. Бекташ уулу қўшимча қилишича, айрим давлат мактабларида ота-оналар болалари учун автобусларни уюштириб берган вазиятлар ҳам учраб туради.
Ўшда таълим олган ўқувчиларнинг сони 70 минг атрофида. Уларнинг йўқ деганда таҳминан 20 мингга яқини Асел опанинг болалари каби ҳар куни мактабда жамоат транспорти билан қатнашга мажбур. Бироқ агарда ўқувчилар дам олиш кунлари, шамбада ҳамда якшанбада, йўлга чиқса, маршруткада катталар каби 10 сомдан йўл кира тўлашади. Муниципал автобуслар билан эса троллейбусларда ўқувчилар учун йўл ҳақи ҳар доим 1 сом.
Тушдан кейин ўқиган болалари дарсдан кеч чиқиб, қишнинг кунларида совуқда маршрутка кутиб қийналаётганидан Асел опа машинаси бор қўшниси билан гаплашиб олган: «Қўшниларимнинг болалари ҳам менинг фарзандларим ўқиган мактабга боришади. Ўша қўшнимга “менинг болаларимни ҳам олиб кетсангиз, қайта олиб келсангиз” деб тайинлаб, илтимос қилишга тўғри келди. Бунинг учун қўшнимга пул бериб тураман».
Бироқ у қўшнисини ёллаб болаларини мактабга кўпга қадар ташита олишига кўзи етмай турибди, чунки моддий имконияти кун сайин озайиб бормоқда.
Муҳаррирлар: Элмурат Асан, Гүлжан Эшбаева