Икки цитата билан: Жээнбеков Конституцияга тузатишлар киргизиш бўйича фикрини қандай ўзгартирди?

621

Президент Сооронбай Жээнбеков 21-декабрда Конституцияни ўзгартиришнинг кераги йўқлигини билдириб, 2016 йили уни «халқнинг қарорига қарамай» ўзгартиришганини қўшимча қилди. У ҳозир ҳамда бир ярим йил аввал асосий қонунни ўзгартириш ҳақида айтганларини солиштирамиз.


«2016 йили ўлкада конституция референдуми ўтиб, сиёсий тизимни мустаҳкамлаб, иқтисодий тараққиётга ҳамда ўлканинг барқарорлигига йўл очилди».

2017 йил 7-апрель


«2010 йили референдум орқали Конституция 2020 йилга қадар ўзгармасин деб элимиз овоз берган. Элнинг шу қарорига қарамай, 2016 йили Конституцияни яна бир марта ўзгартиришга йўл берилди».

2018 йил 21-декабрь


  • Жээнбеков 21-декабрда қирғиз парламентининг 80 йиллигига бағишланган анжуманга қатнашди.  Йиғинда у 25 йил ичида Конституция 10 марта ўзгартирилганини таъкидлади. Президент ўлканинг ривожланиши ҳамда реформалар учун ҳозирги бош қонун етарли деб ҳисоблайди: «Гап Конституцияда эмас, гап қонунни хурмат қилган ёки уни бузган одамларда бўлмоқда».
  • 2016 йили референдумга келган қирғизистонликларнинг деярлик 80% Конституциянинг ўзгаришига овоз беришди. Бу ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаевнинг ғояси эди. У Конституциядаги тузатишлар ўлкани ҳукуматнинг узурпациялашидан сақлаб келади деб ҳисоблаган.
  • Бош қонуннинг ўзгартирилишига фуқаролик жамиятнинг вакиллари, айрим паламентарийлар, Вақтли ҳукуматнинг собиқ аъзолари ҳамда собиқ президент Роза Отунбаева қарши чиқишган. Улар ўзгартирилган Конституция ҳукумат тармоқларининг ўртасидаги мувозанатни бузиб, демократияни йўқотишга олиб келади дейишган.
  • Бунга қадар Қирғизистоннинг бош қонунини 2010 йилдаги революциядан кейин ўзгартиришган. Буни амалга ошириш ҳақида қонунда парламент унга 2020 йилнинг 1-сентябридан бошлабгина тузатишлар ташаббусини илгари сура олиши айтилган.