Атамбаев қайта интервью берди. «Атамбаевсиз КСДП», Бабанов ва Жээнбеков ҳақида қисқача баён

630

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев ўзига қарашли «Апрель» телеканалининг журналистларига Сооронбай Жээнбековдан кўнгли қолганини, Омурбек Бабановнинг  тартибли хатти-харакати (шунинг учун унга қарши ишларни ёпиш керак) ҳамда «Атамбаевсиз КСДП» харакатанининг «шоқоллари» ҳақида айтиб берди. «Клооп»нинг супер қисқача баёни.

Мен КСДПнинг номидан президентликка номзодни танлаётганда Сооронбай Жээнбековга ишонганман — жанубдан одам керак эди. Жанубдаги барча кадрларга ўша қараган  — натижада унинг бирорта ҳам кадри мен ҳақимда яхши гап айтгани йўқ. Жээнбековни кўрсатиш менинг хатойим бўлди, қарасам, мен ундаги кўп нарсани сезмабман. Бизнинг келишмовчилигимиз бўйича ҳаммасиини Фарид Ниязов айтиб берган. Ноябрга қадар ҳаммасига чидадим, худо олдида покман. Жээнбековнинг «қора кассаси» ҳақида айтадиган бўлсам, у ҳолда қонун бўйича, сайло фонди юқори бўлган номзод президентгина эмас, оддий давлат ходими ҳам бўла оламайди. Ҳеч қандай коррупцияга қарши кураш йўқ. Порахўрларнинг бари қайта божхона ва солиқ хизматига қайтиб келишмоқда.

Омурбек Бабановга қарши ишлар ёпилиши керак. Сўнги йилда у бироро нарса ўлкадаги бирлик, иттифоқни ва тинчликни бузадиган бирорта ҳам харакатни амалга оширгани йўқ. Очиғини айтганда Бабановни Жээнбеков иккимиз [президентлик сайлови вақтида] алдаб кетдик. Президент бўлмай қолганда бош прокурор ва МҲДКнинг етакчисига Бабановга қарши ишларни ёпинглар деб айтганман, лекин у вақтда президент бошқа эди.

«Атамбаевсиз КСДП» харакати ўзини «Қирғизистоннинг қутурган шақоллари» деб атаб олиши керак эди. Улар умуман худодан қўрқишмайди, қандай қилиб шундай хоин ғийбатчи бўлиш мумкин? Мени душманларимнинг асосий ва ягона қуроли — бу ғийбат.

  • Бу Атамбаевнинг сўнгиойда «Апрель» телеканалига берган иккинчи интервьюси. Аввалгисида собиқ президент телеканалга 19-ноябрда рус тилида (бу сафаргисида у қирғиз тилида гапирди) берган. Ўшанда Атамбаев Жээнбековни сайлов штабининг «қора кассасини» «реал ҳужжат» деб атаган.
  • 15-ноябрда адвокат Нурбек Токтакунов Жээнбековни штабининг сайлов жараёнларида кетган чиқимлари экани айтилган ҳужжатни эълон қилган. Хужжатга кўра, штаб ўзининг пасмий бюджетидагидан 10 баробар кўп чиқим қилган — умумий суммада бу 24 млн долларга яқин маблағ.
  • 2017 йилдаги президентлик сайлови вақтида Омурбек Бабанов унинг асосий рақиби бўлган, Жээнбеков эса Атамбаевнинг ишини давом эттирувчи номзод деб ҳисобланган. Лекин орадан бир йил ўтгандан кейин президентлар уришиб кетишган. Аммо улар буни кўпгача яширишган. Атабмбаев ҳозирги президент ўзининг маслаҳатларини эшитмаётганига, Жээнбеков бўлса собиқ президент ўзини «дўст ҳамда партиядош қатори» олиб юрмаганидан норози.