Бурулайнинг ўлими: Марсбек Бодошов 20 йилга кесилди

625

Бишкекнинг Свердлов район суди Бурулай Турдали қизининг ўлимида айбланган Марсбек Бодошовни 20 йилга кучатилган тартибдаги қамоққа кесди.

Свердлов район судининг судьяси Санжар Чотонов 11-декабрда Марсбек Бодошовни уй-мулкини мусодара қилиш билан 20 йилга эркинликдан ажратиш ҳукмини чиқарди. Бундан ташқари, Бодошов марҳумнинг оиласига 800 минг сом бадал тўлаб бериши керак. У «Олиб қочиш» ҳамда «Одам ўлдириш» моддалари бўйича судланди.

Бодошов судда ҳукмга рози эмаслигини айтди. Қонунга кўра, қарордан ўн кун ичида шикоят қила олади.

Бурулайни олиб қочишда ёрдамлашгани учун эса  Акмат Сейитов 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Прокуратура Бодошовни 23 йилга озодликдан ажратишни сўраган. Бурулайни оиласининг адвокатлари эса уни умрбод озодликдан ажратишни талаб қилишган. Бодошовнинг адвокати эса тергов унинг айбини исботлай олгани йўқ, асосийси суд эксперти қиз ўлдирилган пичоқдан қўл изларини олмаган деб айтган. Бодошев ўзи қизни ўлдирган вақт эсида йўқ эканини, аммо уни ўз розилиги билан олиб қочганини таъкидлаган.

  • 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизини 2018 йили 27-майда ўлдириб кетишган. Милиционерлар уни олиб қочган икки бола билан Жайил РИИБша олиб келишган. Ўша ерда қиз пичоқланиб, кейинчалик вафот этган. Милиционерлар уни олиб қочганлардан бири Марсбек Бодошов ўлдирган деб айтишган. Уларнинг айтишича, Бодошев Бурулай ўтирган хонага кириб келиб, пичоқ сайиб, кейин ўзини ҳам пичоқлаган.
  • Ўша куни тунда Бодошов Бурулайни иккинчи марта ола қочишга харакат қилгани билан уни милиция ушлаб қолган. Биринчи олиб қочиш 4-майда бўлган, аммо унда Бурулайни уйига қайтариб етказиб қўйишган, қизнинг оиласи эса милицияга ариза ёзмаган.
  • Бурулайнинг ўлими ўлкадаги муаммоли олиб қочиш ҳақидагина эмас, қирғиз милициясининг компетентлилиги масаласи бўйича ҳам жамоат резонансини яратган. Президент Сооронбай Жээнбеков шахсан ўзи қизнинг ўлимини жиддий текширишни топширган.