Қирғизистон президентларининг «асосий хатолари» уч абзацда

171

Қирғизистоннинг собиқ президентлари нимадан афсусланади? Афтидан, ижтимоий тармоқда бунга жавоб топилган кўринади. Буни уч абзацда кўрсатамиз.

«Санаб келинаётган кўп хатолардан бири - Курманбек Бакиевни кичик заводнинг директорлигидан икки областга губернатор, кейин премьер-министр қилиб ҳукуматга олиб келганим. 2005, 2010 йиллар кўрсатганидек бу энг катта хатоларимдан бири бўлган экан».

Асқар Ақаев, 2012 йил


«Бир вақтларда ҳаётимдаги энг катта хатони қилдим — буўлканингҳамда элнинг равнақи учун эмас, катта амалга ўтиришни мақсад қилган одамни, Алмаз Атамбаевни ишга олганим».

Курманбек Бакиев, 2015 йил


«Бир йилдан бери қаерда хато қилганим ҳақида ўйланиб, энди эса жанубдаги кадрлар бўйича мен тўлалигича Сооронбай Жээнбековга ишонганим экани аниқ бўлди. Унга эски дўст қатори ишонганман. [...] Биргина кишига ишониш билан хато қилдим ҳамда бу менинг айбим».

Алмазбек Атамбаев, 2018 йил


Агар сиз собиқ президентларнинг цитаталарини ўқигингиз келмаса, у ҳолда «Просто Мария (Оддий Мария)» операсидан олинган видео парчани кўришингиз мумкин, чунки маъноси бир хил.