«Оптима Банк»: МҲДК Зилалиевни банк ячейкасининг очилишига алоқаси йўқ

652

МҲДК  собиқ вице-премьер Дуйшонбек Зилалиевни банк ячейкаси очилаётгани тасвирланган лавҳани эълон қилган. Ундан деярлик 890 минг доллар олинган. «Оптима Банк» билдиришича, бу видеони банк ходимлари бир йил аввал тасвирга олишган.

«Оптима Банк»дан айтишларича, Зилалиевнинг банк ячейкасини очиш бўйича видеони банк ходимлари 2017 йили ёзда тасвирга олишган. Ячейкани очиш ижара ҳақи тўланмагани учун амалга оширилган.

«[...] Мижознинг сейф ячейкасини ижарага олиш муддати тугаган. [...] Банк ходимлари ячейкани очиб, унинг ичидагиларни олиб, барини видеога тортиб, сўнг ячейкадагилар билан видео ёзувни мижозга ўтказиб беришга мажбур бўлишган», — деб тушунтирди «Оптима Банк»нинг коммуникация бўлими раҳбари Наталья Монкина.

Унинг қўшимча қилишича, ячейкадагилар билан видеони банк қоида бўйича Зилалиевга ўтказиб берган. Монкинани айтишича, банкнинг видеони тарқалишига ҳеч қандай алоқаси йўқ, чунки банк маҳфийликни «қаттиқ сақлайди». «Оптима Банк»дагилар видео [Дуйшонбек Зилалиевнинг] ўзидан «ҳуқуқ тартибот органлари тарафидан олиб қўйилган» деб ҳисоблашади.

МҲДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов «Клооп» мухбирининг махсус хизматда банк ячейкасини очиш бўйича тасвирга олинган видео қандай пайдо бўлганлиги ҳамда нима учун уни видео тортилгандан сўнг бир йилдан кейин эълон қилишгани тўғрисидаги саволларга жавоб беришни истамади.

«Бари тергов доирасида олиб борилмоқда. Комментарийсиз», — деди у.

  • МҲДК Зилалиевнинг банк ячейкаси очилганлиги тасвирланган видеони 11-декабрда эълон қилган. Унинг ичидан оддий полиэтилен халталарда сақланган деярлик 890 минг доллар олинган.
  • 7-декабрда МХДҚнинг ходимлари Зилалиевни Бишкекдаги квартирасини тинтишган. У ердан улар  2,9 млн сом, 100 минг доллар ҳамда қимматбаҳо соатлар ҳамда турли буюмларни топишган.
  • Махсус хизмат Зилалиевни ноқонуний бойиганликда айбламоқда. Улар Зилалиевнинг 2011 ҳамда 2017 йиллардаги декларациясини текшириб, собиқ вице-премьер-министрнинг реал даромади декларарацияга киргизилганидан ҳам ўн баробар ортиқ эканини аниқлашган. Банк ячейкасидаги пуллардан ташқари, Зилалиев ўз декларациясидаквартираларни, ер участкаларини, уйларни ҳамда идора жойларини кўрсатмаган.
  • Ҳуқуқ тартибот органларининг маълумотига кўра, Зилалиев 9-декабрда ўлкадан чиқиб кетишга харакат қилган вақтда «Манас» аэропортида қўлга олинган. У Президент  Сооронбай Жээнбековнинг инаугурацияси куни ҳукумат йўлида бомба ҳақида ёлғон маълумот бергани учун шартли муддатга судлангани сабаб Қирғизистондан чиқиб кетиши мумкин эмасди.
  • Зилалиевнинг адвокати Учкун Каримов ҳимояга олган кишиси «Манас» аэропортида эмес, ўз уйида қўлга олинганини «Кактус»га айтиб берган. Каримовнинг айтишича, Зилалиев судда ўз мулки қандай пайдо бўлганини исботлаб бера олади.  «Менинг билишимча Зилалиев бошқа фуқаролар каби мол олиб-сотган ҳамда бошқа бизнес билан шуғулланган», — деди у.
  • Дуйшонбек Зилалиев собиқ премьер-министр Сапар Исаковнинг ҳукуматида вице-премьер-министр бўлиб ишлаган, ундан ташқари Давлат мулкини бошқариш фонди билан Давлат саноат комитетида турли раҳбарлик лавозимларини бажарган.