Ҳуқуқ тартиботи бўйича парламент кмоитети Бош прокуратурага муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг ишини қайта қараб чиқишни таклиф қилди. Юристлар 2019 йили 1-январда кучга кирувчи Жиноят ва жазо кодекси бўйича Текебаевнинг жазоси енгиллатилиши керак деб ҳисоблашади.
Жогорку Кенешнинг Ҳуқуқ тартиботи, жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш комитетининг котиблигидан «Клооп»га билдирилишича, 11-декабрда комитет аъзолари Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳужжатни Бош прокуратурага жўнатишган.
«Адилет» ҳуқуқни ҳимоя қилиш клиникасининг етакчиси Чолпон Жакупова ўз ташкилоти парламент комитетининг сўрови бўйича муҳолифатчининг ишини қайта кўриб чиқиш имкониятларини ўрганиб чиққанини «Азаттык»қа берган интервьюсида айтган. Унинг натижаси билан юристлар 1-январдан бошлаб янги Жиноят ва жазо кодекчи кучга киргандан сўнг Текебаевнинг муддати қисқартирилиши керак деб қарор қилишган.
«Агар аввалги кодекслар судланган шахснинг жазо чораси янги кодексларга қарама-қарши келса ҳамда янгисида жазо юмшатиш жиҳатидан ўзгартиришлар бўлса, у ҳолда ишлар ҳам қайта кўриб чиқилиши керак. Шу сабаблан автоматик турда бу иш 1-январдан бошлаб қайта кўриб чиқилиши керак бўлади», — деб айтган Жакупова.
- Текебаевнинг ишини қайта кўриш масаласи бир неча бор кўрилган. Лидери Текебаев ҳисобланган «Ата Мекен» фракциясининг депутатлари ноябрда шундай илтимос билан президент Сооронбай Жээнбековга ҳам мурожаат қилишган. Собиқ омбудсмен Кубат Оторбаев Текебаевга шафқат қилишни илтимос қилган. Сиёсатчи эса ўзи шафқат талаб қилмаганини билдирган. Чунки Текебаев ўзини айбдор деб ҳисобламайди ҳамда иш қайта кўрилишини истайди.
- 2017 йили ёзда суд Текебаевни россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олганликда айбдор деб топган. Тергов бунинг учун сиёсатчи тадбиркорга «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга имкон тузиб бериши керак бўлган деб ҳисоблайди. Текебаев саккиз йил қамоқ муддатига судланган, аммо кейинчалик унинг муддати амнистия билан 4,5 йилга қадар қисқартирилган.
- Текебаев ўзи айбини тан олмайди ҳамда жиноят ишини «сиёсий буйруқ» деб атаган. Ўша вақтда президент бўлиб турган Алмазбек Атамбаевнинг номига айтган танқидлари ортидан 2017 йили февраль ойида қўлга олинган. Асосан у ўзининг «Ата Мекен» партияси билан Атамбаев илгари сурган Конституцияга тузатишларни киргизишга қарши чиққан. Янги Конституция эса 2016 йилнинг сўнгида реформадан кейин қабул қилинган.