Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Наринбек Молдобаев парламентда ишлаб юрганда бирор кишидан ҳам «бир бутилка сув ҳам олмаганини» (жумладан министрлардан ҳам) «Марал ФМ» радиосига берган интервьюсида айтиб берди. Лекин у «Киргизгазмунайзат» давлат ишхонасининг бош директор ўринбосари бўлиб ишлаб юрганда министрдан ҳар ой 4-5 минг доллардан олиб турганини айтди. Молдобаев бу ярим йил давом этганини эътироф этди.
«Бу билсам пора экан», — деди собиқ депутат.
* Молдобаев ишхонанинг бош директори ҳақидами ёки министр ҳақидами, қайси бири ҳақида айтгани тушунарсиз. Чунки интервьюда у ўзини «Киргизгазмунайзат» «министрининг ўрибосари» деб атаган.
Молдобаев қизи вафот этиб қолгандан кейин ўзига харом пул ёқмай қолганини қўшимча қилган.
- «Киргизгазмунайзат» давлат ишхонаси ўлканинг ёқилғи мой бозорини назорат қилган. Унга ёқилғи қйиш шаҳобчалари ҳамда ёқилғи базалари тегишли бўлган. 2005 йили у банкрот деб эълон қилинган.
- Наринбек Молдобаев икки чақирилишнинг депутати бўлган. 2007 йили у Курманбек Бакиевнинг «Ак-Жол» партиясидан, 2010 йили эса «Ата-Журт»дан парламентга депутат бўлиб келган. Бундан ташқари, 2013 йили «Реформалар учун» номли депутатлар гуруҳига аъзо бўлиб кирган.