Табиб Зайналиевга ноқонуний табиблик учун қайтадан жиноят иши қўзғалди

587

Милиция табиб Хашим Зайналиевни беш йил аввал бемори оғир аҳволда касалхонага ётиб қолгандан кейин ноқонуний табиблик қилгани учун қайта айб қўйди. Бунгача Зайналиевга 2017-йили иш қўзғалган. Жиноят ишига уни беморининг ўлимига сабаб бўлган, лекин иш охирига чиқмай қолган.

Бишкек ШИИБнинг матбуот хизмати Зайналиевга «ноқонуний табиблик қилиш» моддаси бўйича жиноят иши 10-декабрда қўзғалганини билдирди.

Бу у билан боғлиқ навбатдаги шов-шувдан кейин бўлди. Зайналиев қон касалига чалинган беморни даволашга харакат қилган, лекин у 28-ноябрда оғир аҳволда касалхонага тушиб қолган. Шифокорлар қизнинг бўйраги «жуда каттайиб» кетганини айтишган.

Шифокорлар нима дейишмоқда? «Билсак бир ҳафтадан бери [қизнинг] қариндошлари уни 100 фоиз тузатиб бераман деб кафолат берган табибникида даволашаётган экан. [Зайналиев уни] қандай даволагани номаълум, лекин сийдигида қон ва  гематурия пайдо бўлганда у киндигидан паст ерига қандайдир бир игналар сайибди», — деб билдирди Онкология марказининг болалар бўлими шифокори.

Зайналиевнинг қўлида даволаниб, кейин касалхонага тушган бемор ҳозир онкология маркази шифокорларининг қаровида  — улар яқинда ёш қиз кимётерапия курсидан ўта бошланишини айтишмоқда.

Зайналиев нима демоқда? Табиб жиноят иши ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистларнинг «босими» билан қўзғалди деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, у ўзига тушган қизни касалдан тузатган, унинг даволаши натижа берган, саратон касали билан курашишнинг анъанаваий усуллари эса «актуаллигини йўқотган».

«Агар менинг усулларим киргизилса, у ҳолда бурун, ошқозон, [...] кўкрак, раки каби ва бошқа касалларни бартараф қилиш мумкин бўлади», — деб ишонади у.

Шундай бўлса ҳам, у қизнинг ота-онасига болаларнинг лейкозини даволаш бўйича тажрибаси йўқ эканидан огоҳлантирганини айтмоқда.

  • «Ноқонуний даволаш» учун Зайналиевга нисбатан илк жиноят иши 2017 йили ёзда қўзғалган. Ўша вақтда унинг жарроҳлик столида наркозсиз кўкрагини олиб солишга харакат қилган бемори вафот этган. Табиб клиникасини ёпишга мажбур бўлганига қарамай у жазо жавобгарлигига тортилмаган, чунки вафот этган беморнинг яқинлари унинг устидан ариза ёзишмаган.
  • Милиция шундан кейин Зайналиев Яқин Шарққа кетган деб ҳисоблаган. Лекин 2018 йили майда унинг Бишкекдаги клиникаси қайта ишлай бошлаган — «Клооп»нинг журналистлари унинг клиникасига бориб келишган. Аммо уларни клиникага киргизишмай, табибнинг ёрдамчиси эса уларни «халқ душманлари» деб атаган.
  • Зайналиев одамларни ҳеч нарсага қарамай «даволашини» айтмоқда. «Агарда турмага ўтирқизишса у ерда ҳам одамларни даволайман [...] Менинг ишимни улуғ Оллоҳдан бошқа ҳеч ким тўхтата олмайди», — деб ёзган ўшанда Зайналиев.