Озарбайжон Адамкул Жунусовни Қирғизистонга ўтказиб берди. У коррупцияда айбланмоқда

626
Адамкул Жунусов. Сурат: ЕЭК

Озарбайжоннинг пойтахти Бакунинг суди қирғиз божхонасининг собиқ бошчиси Адамкул Жунусовнинг юртига ўтказиб берадиган бўлди. У 4-декабрда Баку аэропортида қўлга олинган. Жунусовга сентябрдан бери халқаро қидирув эълон қилинган ва у  коррупция бўйича айбланмоқда.

Қирғизистоннинг молия полицияси билдиришича, Озарбайжон ҳукумати Адмкул Жунусовнинг қирғиз хамксабларига ўтказиб беришга рози бўлган. Ҳозир Бакунинг ҳукумати Жунусовни  экстрадициялаш бўйича керакли ҳужжатларни тайёрламоқда. Маълумотга кўра, божхона хизматининг собиқ етакчиси Бишкекка Қирғизистоннинг молия полициясининг терговчилари билан бирга учиб келади.

  • Озарбайжон ҳукумати Жунусовни Бакунинг аэропортида 4-декабрда қўлга олган. У 2018 йилнинг сентябридан бери халқаро қидирувда.Молия полициясидан Жунусов суд жавобгарликидан АҚШда яшириниб юрганини ҳамда Бакуга у  Нью-Йоркдан учиб борганини айтмоқда.
  • Адамкул Жунусов 2013 йилдан бошлаб 2016 йилга қадар Қирғизистоннинг божхона хизматини бошқарган. У 2018 йили августда хизмат вазифасини суистеъмол қилишда айбланиб, жиноят иши қўзғалган. Молия полицияси Жунусов ҳусусий компанияларнинг бири билан «доимий коррупциявий алоқа» уюштириб, унга бож тўловларини тўкишдан қочишга ёрдам берган деб ҳисоблайди. Шу сабабдан давлат 166 млн сомдан ортиқ зарарга учраган.
  • Жунусов 1992 йилга қадар суд эксперти, шундан кейин божхона хизматининг инспектори бўлиб қолган.  2016 йилдан бошлаб 2018 йилга қадар Евросиё иқтисод иттофиқининг органида, аниқроғи Евросиё иқтисод комиссиясида Энергетика ва инфраструктура бўйича министр бўлиб ишлаган.