24-нояюрь куни тунда Бишкекнинг жанубий қисмида таксист автомобилнинг орқа ўтирғичида бир қизни зрлашга харакат қилган. Қиз қичқириб, машинадан чиқиб кетишга харакат қилса ҳам у чиқармай қўйган. Жабрланувчи таксининг эшигини ўша ерда ўтаётган гувоҳлар очишгандан кейингина ташқарига чиқа олган. Айни вақтда гувоҳлар телефон камерасида тасвирга олишиб, шудан кейин видео инстаграмдаги таниқли OMKS аккаунтида пайдо бўлган.
Видеонинг тарқалиши бу воқега эътибор буришга ёрдам бери, ушбу таксистнинг — зўрлаш харакати ҳақида билдиришган — яна икки қурбони топилган. Бу маълумотлардан кейин милиция ҳайдовчини ушлаб, унга зўравонлик харакати бўйича жиноят ишини қўзғаган.
Лекин бишкекликлар таксистларнинг шилқимликлари билан болиқ бўлган мазкур уч вазият сўнги ойда юз берган ягона ҳолат эмас.
Яна бир воқеа 1-декабрда рўйхатга олинган. Унда «СМС такси»нинг ҳайдовчиси йўловчисига «орал сексга қандай қарайсан?» деган савол билан телефонига хат жўнатган.
«Синглим қўнғироқ қилиб, эшикка тез чиққин, деб қолди. Мен бирор нарсани кўтаришга ёрдам керак шекилли деб ўйлаганман. Кийиниб чиқиб уларни подъездда учратдим. У менга телефонини бериб, таксисит унга бу смсни жўнатганини айтиб кўрсатди», — деб ёзган ўзининг фейсбук саҳифасида қизнинг акаси Эрик Абдикаликов.
Абдикаликовнинг айтишича, ҳайдовчидан изоҳ олишга харакат қилган, лекин у «уялмай алдаган»: «У кутиш вақтида бошқа таксидаги йигитлар унинг рақамидан смс жўнатиб қўйишибди деб оқланиб, унинг хотини ва болалари бор эканини айта бошлади».
Абдикаликовнинг постидан кейин жамоат резонанси муаммо унутилиб кетмаслигига ёрдам бериб, у милицияга ариза берганига қарамай «охирига қадар» такси хизматининг раҳбариятидан реакция кутган.
Милиция йўловчисига СМС жўнатган ҳайдовчини 4-декабрда қўлга олган. Бишкек милициясининг маълумотига кўра, унинг харакати «майда безорилик» моддасига тўғри келади — бунинг учун унга жарима солинади ёки бир неча суткага озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Айбланувчининг ўзи эса мижозига СМСни хатолик билан жўнатиб олганини билдирган. У дўстлари билан ёзишаётиб, СМСни йўловчисига билмай жўнатиб олганини айтган.
«СМС такси»нинг вакили Нурбек Карагулов компания ҳозирча бу воқеага изоҳ бера олмаслигини «Клооп»нинг журналистига айтди. «Ҳозир тергов ишлари ўтмоқда. У чиндан ҳам [ҳайдовчи] айбдор экани аниқланиши билан изоҳ ҳам берилади», — деди у.
Таксида қандай қилиб хавфсиз юриш мумкин?
Юрист Эдил Эралиев йўловчиларга яқинларини таксида борувчи ерлари ҳақида: қайси такси хизмати олиб бораётганини, автомобил қандай эканини, унинг давлат рақами ҳамда йўл маршрутини айтиб туришни маслаҳат беради.
Унинг айтишича, Қирғизистон қонунларида «шилқимлик»нинг аниқламаси ҳамда тегишли моддаси йўқ. Лекин зўравоннинг мазкур моддага ўхшаш «Қўрқитув орқали одамни жинсий алоқага ёки сексуал турдаги бошқа харакатларни қилишга мажбурлаш» моддаси бўйича жавобгарликка тортиш мумкин.
Бишкекда таксомотор компанияларининг аксарияти «Клооп»нинг журналистлари билан таксистларнинг шилқимлиги бўйича мавзусида суҳбатлаша олмади. Айрим такси хизматлари изоҳ беришдан бош тортса, бошқалари шунчаки саволларга жавоб беришгани йўқ. Фақатгина «Намба такси» компаниясининг менежери Ксения Тимофеева билангина суҳбатлашишга имкон бўлди.
Унинг айтишича, бундай вазиятларни минималлаштириш учун компаниялар ҳайдовчиларни ишга олишда машинага эгалик қилиш бўйича ҳужжатлардан асл нусхани, ҳайдовчилик гувоҳномасининг қонунийлилигини, патент ва бошқа ҳужжатларини текширишади.
«Шахсий машинаси бор ҳайдовчилар компания билан бир неча шартнома тузишади. У ерда чиндан ҳам мазкур кишининг ҳаёти бўйича айрим текширув ўтказилади. Биз судланмаганлиги ҳақида ҳамда психдиспансердан справка сўраймиз», — деди менежер.
У суҳбат босқичида ҳайдовчига қоидалар, ундан ташқари мижозларга қандай муомала қилиш кераклиги тушунтирилишини қўшимча қилди.
Тимофеева кўчадаги бегона ҳайдовчиларга ўтирмай, таксини диспетчет орқалигина чақириш кераклигини маслаҳат беради. «агар ҳайдовчи қоида бузган бўлса, биз унинг маълумот базасига киргизамиз. Хатто у ишга бир ёки икки йилдан кейин келса ҳам, биз уни нимага ишдан бўшатганимизни текшира оламиз», — деди у.
Менежернинг айтишича, Қирғизистонда йўловчи ташувчи компаниялар ўртасида «қора рўйхат» йўқ, лекин бу ғоя компания раҳбарларининг ўртасида муҳокама қилинган. «Бизда ҳаммаси ўзининг шахсий маълумотини сақлашади. Афсуски умумий база йўқ. Агар у бўлса яхши бўлар эди», — деди у.
Нима учун такчи хизматлари реакция қилиш керак?
Чунки бундай нарсага ҳар бир мижоз дуч келиши мумкин. Баъзан таксистда мижознинг рақами, агар йўловчи борувчи ерини айтиб қўйса манзили ҳам қолади.
Албатта, ҳар бир таксист ҳам йўловчи учун ҳавф эмас. Бироқ шундай бўлса ҳам инсоннинг шахсий маълумоти юқорида жабрланган қизлар дуч келганидек одобсиз СМС жўнатиш мақсадидагина эмас, мессенжерлар орқали харассментнинг бошқа турларини ҳам фойдаланиши мумкин, сабаби кўплаган одамлар телефон рақамларини WhatsApp ёки Telegramга улаб қўйишади. Бундай вазиятда ёмон фикрлилар биргина матний билдирув жўнатмасдан, сурат ҳамда видеоларни ҳам жўната олади.
Бундан ташқари, шилқимлик бошқа бир жиддий нарсани олиб келиши мумкин, масалан, сталкинга, бир кишининг бошқа одам ортидан қолмай тақиб этишига. Бу ҳақда очиқ айтилмайди, қонунда эса тақиб учун ҳеч қандай жазо кўрилмаган.
Жамоатчиликнинг бу каби вазиятларни текширишга ёрдам берганига қарамай, аёлларнинг бари ҳам бошидан ўтказгандан кейин милицияга мурожаат қилаверишмайди.
2016 йили Иссиқкўлда таксистнинг аёлни зрлагани энг шов-шувли воқеалардан бири бўлиб қолган. Жиноят 2016 йили 29-июлда йўловчи аёл беш яшар бошласи билан Балиқчидан Бишкек сари кетаётганда бўлган. Унинг айтишича, у таксига ўтириб, ҳайдовчидан шаҳар марказига етказишни илтимос қилган. Лекин таксист маршрутни ўзгартириб, уларни тоғ тарафга олиб кетиб қолган.
Шаҳарнинг четида ҳайдовчи машинасини тўхтатиб, аёлни куч билан жар томонга судраб бориб, жиноятга қўл қўйган. Шундан кейин жабрланган аёл дарҳол милицияга мурожаат қилиб, эртасига жиноятчи қўлга олинган. Бир неча ойдан кейин суд уни уч йилга кесиб, ундан кейин чорани 8 йил озодликдан ажратишгача кучайтирган.