Руҳий касаллар шифохонасидан қочиш. Қандай қилиб Чим-Қўрғон қишлоғининг аҳолиси комедия фильмининг ижодкорлари билан уришиб кетишган?

552
«Чим-Қўрғондан қочиш» фильмининг постери

Чуйдаги Чим-Қўрғон қишлоғида руҳий касалхона жойлашгани сабабли қишлоқнинг аталиши ёқимсиз бўлиб қолган. «Чим-Қўрғондан қочиш» фильмининг ижодкорлари қишлоқ номидан фойдалангани маҳаллий аҳолининг ғазабини қўзғаган.  

4-декабрда Маданият министрлигининг биноси олдида 20-25 киши митингга чиқди. Улар Чим-Қўрғон қишлоғининг номи мазкур кинода фойдаланилганига норози эканини айтишган. Турғунлар фильм ижодкорларидан кино номини ўзгартиришни талаб қилишди. Чунки бу улар яшаган қишлоқни ёқимсиз жиҳатдан кўрсатиши мумкин.

Қирғизистонда Чим-Қўрғон кўпроқ  5 минг кишилик аҳолиси бор қишлоқ қатори эмас, балки Республика руҳий касаллар шифохонаси бор ҳудуд қатори маълум.  Жамиятда қишлоқнинг исми баъзан камситиб гапиришда қўлланувчи маънога эга бўлиб қолган.

Аҳолига «Чим-Қўрғондон қочиш» фильмининг ижодкорлари қишлоқнинг таниқлилигини кинога эътиборни қаратиш учун қўлланаётгани ёқмай қолган.

Фильм ижодкорлари фильмга постер эълон қилиб, бундан ташқари, улар унда  «Чим-Қўрғондан қочиш» деган ном билан бирга фильм қаҳрамонлари қизғиш рангдаги форма билан кўрсатилганидан кейин норозиликлар янада орта бошлаган.

Баъзи бир фойдаланувчилар постернинг остидаги изоҳларда «Чим-Қўрғондаги беморлар бундай формани умуман кийишмаганини» ёзшиб, муаллифларни «арзон пиар»да айблаб, агарда улар фильм номини ўзгартиришмаса «катта муаммо» яраштишни ваъда қилишган. «Сизларнинг ақлинглар борми? Фильмнинг номини ўзгартириш керак», — деб муносабат билдирган постерга «Инстаграм» фойдаланувчиларидан бири.

Эътиборни тортиш учун

Фильм продюссери Бакит Аскеев фильмнингсюжети чиндан ҳам Чим-Қўрғондаги руҳий хасталар касалхонасига алоқадор эканини тан олишини ҳамда ижодкорлар қишлоқнинг номини маркетинг мақсадида қўлланишганини айтди.

«Чим-Қўрғон — эн машҳур қишлоқ, биз кўпроқ эътиборни тортишни истадик. Лекин бу турғунларга шунчалик ёқмай қолади деб ўйламаган эдик», — деб тушунтирди у.

Аскеевнинг айтишича, фильмнинг анонси ижтимоий тармоқда илк бор эълон қилина бошлаганда кино ижодкорларининг номига таҳдидлар кела бошлади. Ижтимоий тармоқларнинг фойдаланувчилари Чим-Қўрғонни ёмон томондан кўрсатишни исташмоқда деб ҳисоблашган.

Продюссер муаллифлар фильм ғоясини тушунтиришгандан кейин таҳдидлар келмай қолганини айтмоқда. У ўз фильмини ажойиб комедия қатори тасвирлади  — сюжет бўйича қаҳрамонлар кутилмаганда руҳий шифохонадан қочиб чиқишиб, шундан кейин улар турли воқеаларга дуч кела бошлашади.

Маданият министрлигининг статс-котиби Бактибек Секимов маданият министри Азамат Жаманкулов фильм ижодкорлари билан учрашганини ҳамда улар вазиятдан чиқиш бўйича бир фикрга келишганини, аммо қандай ечим эканини айта олмаслигини хабар қилди.

Фильм режиссёри Эркин Майрамбек уулу Маданият министрлигининг вакиллари улар билан учрашганини инкор қилди.

Фильм кино ижарага 2019 йили январда чиқарилиши режалаштирилмоқда.