«Шундай аҳлоқ бўладими?» Китоб ўқувчиларни «нотўғри» юрган қизларни уялтиришга ундаган. Буни 10 йилдан кейин сезишган

741

2007 йили учинчи синфнинг ўқувчилари учун нашр қилинган қирғиз адабиётидаги китобда «Гулайим» деган шеър киндигида халқа бор, сигарет чекиб, қисқа юбка кийиб юрган қизларни танқид қилган. Таълим министрлигидан билдирилишича, китоб мактаб дастуридан олинади.

Санъатшунос Алтин Капалова 5-декабрда ўзининг фейсбук саҳифасида қирғиз адабиётидаги  «Гулайим» шеърининг мазмунидан норози пост чиқарган.

Шеър Гулайим деган балоғатдаги қиз қисқа кийиб, сигарет чекиб, пирсинг билан юргани ҳамда уни йигитлар масхара қилишаётганини айтишганлиги ҳақида экан. Албатта, кейин у қиз бошини эгмай йигитнинг ёнидан ўтар экан», — деб ёзган у.

Шеърнинг матни (қирғизча)

Көчөдө келет Гүлайым,

Көрүнөө чылым түтөтүп.

Көкурөгүн, өпкөсүн,

Көк түтүнгө бүтөтүп.

Кийип жүргөн көйнөгү,

Тизесинен жогору.

Киндигинде сөйкө бар,

Бул жоругу болобу?

Жөн басса да канетмек,

Жөөлөйт чыккан жигитти

Ийрелендейт мүчөсү,

Мүлжөгөндөй жиликти.

Кичине кыздар көрүшту,

Кыткылыктап күлүшту.

Маскарапоз көргөнсүп,

Ээрчип көпкө жүрүштү.

Ўзбекча маъноси:

Кўчада келар Гулайим

Тамакини тутатиб.

Кўкрагини, ўпкасини

Кўк тутунга тўлдириб.

Кийиб олган кўйнаги,

Тиззасидан юқори.

Киндигида халқаси

Шундай аҳлоқ бўларми?

Жимгина юрса ҳам майли,

Тик боқар ҳар йигитга

Ишва қилар бадани.

Ёш қизчалар кўришди,

Қиқир қиқир кулишди.

Масхарабоз кўргандек

Эрчиб анча юришди.

Шеърдан кейин ўқувчи саволларга жавоб бериши керак — масалан, муаллиф Гулайимни нима билан солиштиради ҳамда шундай қирғиз қизлари билан фахрлана оламизми?

Таълим министрлигидан маълум қилишларича, юқоридаги шеър ёхилган китоб 2007 йили Қирғизистоннинг билим бериш академияси билан Бишкек мэриясига қарашли эксперт кенгаши тарафидан қабул қилинган.

«Ўша йиллардан бери китоб қайта нашр қилинмаган. Ҳозир биз бошланғич синфлар учун янги андозаларни ишлаб чиқяпмиз ҳамда улар йил сўнгига қадар қабул қилинади. Бу китоб барча қирғиз тилли мактабларда фойдаланилган, лекин мактабларнинг аниқ сонини айта олмайман», — деди идоранинг матбуот котиби Марина Гречанная.

Унинг айтишича, янги китоблар мактабларга кейин ўқув йилининг бошланишига қадар тушади. У бошланғич синфлар учун китобни мақуллаб берганларга қандайдир бир санкциялар қўлланиладими ё йўқми деган саволга жавоб бера олмади.

«Орадан ўн йил ўтиб кетди. Китобни бошқа раҳбарлар, бошқа комиссия қабул қилиб олган», — деди у.

«Клооп»нинг журналисти Қирғизистоннинг билим бериш академиясининг  вице-президенти Алмазбек Токтомаметов билан боғлана олмаган, муассасадагилар эса китоблар нима учун мактабларга ўтиб кетганлигига изоҳ бера олишмади.