Дарё Ўш бозори яқинидаги уйларни сув остида қолдириши мумкин

1710

«Кўкаламзорлаштириш» шаҳар ташкилоти бош агрономи Сергей Кравер, Бишкекдан оқиб ўтадиган Ала-Арча дарёси, ёғинлар туфайли ўзинидан чиқиб кетиб яқин орадаги хонадонларни сув остида қолдириш эҳтимоли борлигини  айтмоқда. Фавқулотда ҳолатлар вазирлиги [МЧС], дарё ўзанидан чиқиб кетган ҳолда сув босишдан сақлаб қолишга тайёр эканлигини хабарр беради. 

Кравер сўзларига кўра,  ҳозирда бутун шаҳар бўйлаб оқиб ўтувчи Ала-Арча дарёсида, баҳорги сув босишларнинг олдини олиш учун, мунтазам равишда 30 киши ва 3 экскаватор  ишламоқда.

«Кыргизфилм» атрофида, нотўғри бунёд этилган ва қарийб дарё ўзанида турган икки уй бор. Мана шундай иншоотлар катта  ҳавфга гирифтор», - ҳикоя қилади мутахассис.

Шаҳар ФҲВ (МЧС) бошлиғи ўринбосари Жанибек Жайлобаевнинг сўзларига кўра, унинг ходимлари  ҳаво иссиши натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган сув тошқини ҳолатларини куну-тун кузатиб бормоқда ва улар ушбу мусибат билан курашишга тайёр.

«Древо жизни» номли инсон тараққиёти маркази директори Калия Молдогазиева, Бишкек туманларининг сув босиш эҳтимоли кескин ҳаво иссиши билан боғлиқлигини, айтиб берди.

«Табият нохушликларини бартараф этиш учун махсус  техника ва инсонлар сонини кўпайтириш лозим. Улар 2012 йилда кўпроқ содир бўлиши шубҳасиз»,   - қайд этиб ўтди Молдогазиева.

 «Қуйида яшайдиганларни сув босиб кетади» 

10 микрорайон яшовчиси Наталья Ерменко сўзларига кўра, шаҳар чеккасида ҳаётнинг тўрт йил бадалида, у дарёда ўзанида бунчалик кўп муз бўлакларини кўрган эмас.

«Қор эриганда қуйида яшайдиганларнинг барчасини сув босиб кетади»,   - ўз фикри билан бўлишди Ерменко.

9-чи ва 10-чи микрорайонлар орасидаги «1-0» кафеси бармени Роман Острий, охирги марта ўнинчи микрорайондаги ҳакотал туфайл дамбани кўтарганларида, оқимнинг ях бўлаклари кафе фундаментини ялаб ўтганлигини, ҳикоя қилади.

«Кафе силкиниб кетарди, пастроқда эса ях ўзнлардан тошиб кетиб Ахунбаева кўчасининг пастроғида  йўлни бекитиб қўйди» - эсга олади кафе ишчиси.

Ош бозори яқинида яшовчи Содиқ Ташиев, ҳаммасига, дарёга ахлат ташлайдиган йўловчилар сабабчи, деб ҳисоблайди.

Унинг фикрига кўра бузғунчиларни жаримага тортиш учун « кузатувчи» тайинлаш керак.

Ала-Арча

Ала-Арча дарёси сарчашмаси Ала-Тоога тепалигининг шимолий қиялигина бориб тақалган бўлиб, унинг узунлиги 76 килеметрни ташкил этади. Дарё баланд тоғлар муз ва қорларининг эриши билан сувдан тўлади.

Ала-Арча бутун пойтахт бўйлаб оқиб ўтиб, унинг сувлари ёз пайтида боғ ва кўкаламзорларни сув билан таъминлайди.

Жорий йилнинг 24 январида, дарё  ўзанидан тошиб кетган эди. Ўшанда у Малдибаева кўчасини босиб кетган эди. Дарё  ўзанидаги музларнинг йиғилиб қолиши сув тошқининиг сабабига айланган эди.

Муҳаррир: Элдияр Ариқбаев