Кўплаган хорижликларга Қирғизистонга келиш учун виза олиш шарт эмас — ўлка шу билан сайёҳларни жалб қилади. Лекин учиб келиш қийин, чунки самолётларнинг аксарияти бу томонга бошқа давлатлар орқали келади. Ҳукумат чет эл компанияларини жалб қилиш учун Қирғизистоннинг устидаги осмонни очиш билан муаммони бартараф қилишни истайди.
Сайёҳларнинг кўпчилиги ва қирғизистонликларнинг ўзлари ҳам мамлакатга бошқа давлатларнинг, Қозоғистоннинг, Ўзбекистоннинг ҳамда Россиянинг аэропортлари орқали учиб келиб, учиб кетишади. Чунки тўғридан-тўғри парвозлар ё йўқ, ёки қўшни ўлкадан учиб кетиш нисбатан арзон.
Қирғизистондан тўғридан тўғри рейслар билан Россиянинг йирик шаҳарларигагина парвоз қилиш мумкин. Бундан ташқари, Уримчи, Истамбул, Олмати ва Душамбага учиб бориб, учиб келиш мумкин.
Айни вақтда ҳукумат сайёҳларни жалб қилиш бўйича айтиб, имтиёз режимини беради — 12 ўлканинг фуқароларига виза умуман керак эмас, кўплаган бошқа давлатларнинг фуқаролари Қирғизистонда 30 кундан 90 кунгача визасиз юра олишади.
Ундан ташқари, чет элликлар 2017 йилнинг сентябридан бошлаб визани 3 кун ичидан интернет орқали олишлари мумкин.
Туризм департаментининг директор ўринбосари Чубак Оморов 2012 йилдан бери қулайлаштирилган виза режими ишлаган ўлкаларнинг сайёҳларининг сони йилига 50 мингдан 113 мингга қадар кўпайганини айтиб берди.
«Масалан, Сауд Арабистонидан 2012 йили бизга 30дан ошмаган одам учиб келар эди, бу йил эса у ернинг сайёҳлари сони мингдан ортди», — деди Оморов.
Маҳаллий туризм ассоциациясининг президенти Асилбек Ражиев сайёҳлар оқимининг ўсишини кўп ҳам деб ҳисобламайди. У чет элликлар Қирғизистон деган ўлка бор эканини билишмайди, уни туристик ўлка қатори кўришмайди ёки бу томонга Европа ёки Осиё ўлкаларининг тўғридан тўғри рейслари билан кела олишмайди деб айтмоқда.
Қирғиз осмони барча учун очиқ
Мазкур муаммони хал қилишнинг йўли «Очиқ осмон» сиёсатини киргизиш бўлиб қолиши мумкин — у чет эллик авикомпанияларга Қирғизистонга транзиь билан учиб келиб, мажизларни қабул олиш ёки уларни туширишга ва ўз йўлларини бошқа давлатларга давом эттиришга имконият беради.
Қирғизистонда «Очиқ осмон» ҳақида собиқ премьер-министр Сапар Исаков ҳам айтган эди. 2018 йилнинг августида эса бу масалани ҳозирги министрлар кабинетининг раҳбари Мухаммедкалий Абилгазиев илгари сурган.
Парламент сентябрда биринчи ўқишда «ҳаво эркинлигининг бешинчи даражаси» ҳақида қонун лойиҳасини қабул қилган. У барча авиакомпанияларга Қирғизистон орқали учишга изн беради.
«Ҳозир биз авиаташувларни либераллаштишни истаймиз. Барча халқаро рейслар транзит билан Қирғизистон орқали уча олишади: “Манас” аэропортига қўниб, йўловчиларни ёки юкларни солиб, ундан нари учишади, — дейди қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири, депутат Абдивахап Нурбаев. — Биз унинг унинг фойдаси кўп бўлади. Сайёҳлар билан сармоядорлар кўпайиб, чипталар арзонлаб, парвоз вақтлари қисқаради».
Қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бирининг фикри бўйича, «Очиқ осмон» саёҳати авиачипталарнинг баҳосини 20-30 фоизга арзонлатиб, ўн минглаган иш ринларии тузади. Қонун лойиҳасининг асосламасида айтилганидек, «Очиқ осмон»ни қўлланиш дунёда ўртача ҳисоб билан йўловчи ҳисобини 35 фоизга кўпайтиради.
Депутат Абдивахап Нурбаев йил сўнгига қадар қонун лойиҳасига президент қўл қўяди, шундан сўнг олти ой ичида барча норматив актлар ишлаб чиқилади деб умид қилади.