Қирғизистонда Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқиш ҳақида сўз бўла бошлади. Нима маълум?

759
Омурбек Текебаев 2017 йили суд залидаги темир қафас ортида. Сурат: Уланбек Эгизбаев/RFE/RL

«Ата Мекен» фракциясининг депутатлари ўзларининг собиқ лидери Омурбек Текебаевнинг ишини қайта кўриб чиқиш бўйича илтимоси билан президент Сооронбай Жээнбековга мурожаат қилишди. Бу 8 йилга судланган сиёсатчининг ҳукмига таъсир кўрсатиш бўйича илк харакат эмас.

«Ата Мекен» фракциясининг ҳозирги лидери Алмамбет Шикмаматов Текебаевд ишини қайта кўриш керак деб ҳисоблайди. Чунки собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан янги вазиятлар юзага келган.

Шикмаматовнинг фикрича, Атамбаев Текебаевнинг иши бўйича судга қатнашиши керак. «У интервью вақтида [19-ноябрда] Текебаев бўйича ўзи [унга қарши иш очишга] буйруқ берганини тан олди», — деб келтиради «24.kg» сайти Шикмаматовнинг сўзларини.

Атамбаев ўзи Текебаевнинг устидан суд иши ўтаётганда кўрсатма бермаган. У вақтда Қирғизистоннинг Конституциясига тузатишларни киргизиш ортидан сиёсатчилар ўртасида келишмовчилик бошланган. Муҳолифатчилар эса унга қарши чиққан.

Шунингдек Шикмаматов фракция ихтиёрида Текебаевнинг айби йўқ эканини исботловчи ҳужжатлар борлигини билдирган.

Атамбаев «Апрель» телеканалига берган интервьюсида Текебаевнинг ишида «қонунни қарамай қўяверсам бўлар экан» деб айтган.

«Аммо мен куч органларига барини “қонун доирасида” бажаринглар деб талаб қўяр эдим. Тарбиям шундай... Лекин, Текебаев қамалгунгача ва ундан кейин қандай муомила бўлган? Бизнинг эл шундай экан, бу ерда нима дейсан? Президент қатори мен айбдорман, лекин одамлар ҳам қонун бўйича жавоб бериши керак», — деган у.

Москвадаги қўлга олиниш

«Ата Мекен» россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг қўлга олинишининг фонида Жээнбековдан Текебаевнинг ҳукмига нисбатан «сиёсий баҳо беришни» илтимос қилди. Маевский Текебаевнинг ишидаги айбловчи тарафнинг асосий гувоҳи бўлган.

«Биз сизни суд ишларига аралашишга чақираётганимиз йўқ. Лекин [Текебаевнинг иши] янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўрилиши керак. Сабаби суд Текебаевга очилган ишнинг ягона гувоҳи, шикоятчиси ва товламачи Леонид Маевскийнинг юзи очилиб қўлга олинди», — деб билдиришди фракциядан.

Қирғиз терговчиларининг версиясига кўра, Маевский «Мегаком» алоқа операторининг бошқарувга имокният олиш учун Текебаевга 1 млн доллар миқдорида пора берган. Бунинг учун 2017 йили Текебаев 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Аммо амнистиядан кейин унинг жазомуддати 4,5 йилгача қисқарган.

17-ноябрда Маевский Москвада қўлга олинди. Унга 37,5 млн долларни таъма қилиб олиш бўйича айб қўйилмоқда. Агар унинг айби исботланса, унда у 15 йилга оходликдан ажраши мумкин.

Бироқ «Ата Мекен»нинг баёнотига кўра, Маевскийнинг Москвада қўлга олиниши Текебаевнинг атрофидаги терговларга қандай алоқаси бор экани тушунарсиз.

Амнистия бўйича қонун

Сиёсий маҳбусларга нисбатан амнистия бўйича масаласи Жээнбековнинг 20-ноябрда парламентнинг собиқ спикерлари ҳамда ҳукуматнинг собиқ премьер-министрлари билан ўтган учрашувида ҳам кўтарилди. Лекин учрашувда Текебаевнинг ўзи ҳақида сўз бўлгани –бўлмагани номаълум.

«Маҳбусларнинг масаласини биринчи Медеткан Шеримкулов, ундан кейин Абдигани Эркебаев кўтарди, яна бир гуруҳ кишилар сўзлади. Унга жавоб қатори “яқинда амнистия чиқади” деб айтилди. Қачон экани номаълум. Бу давлат манфаати ва интимоғи учун.  Президент бунга рози эканини айтиб, иш олиб бораётганини таъкидлади», — деди экс-спикер Мукар Чолпонбаев.

Ҳозир парламент чынында эле мунапыс жөнүндө мыйзам долбоорун кароодо. Ал бир гана саясий камактагыларга эле тийиштүү эмес.

Лойиҳа муаллифларидан бири депутат Исхак Масалиев «Клооп»га берган интервьюсида билдирганидек, унинг ҳужжати «Текебаевга тегишли бўлади, аммо биргина унинг шахсий мурожаати билан».

«Бу ишнинг характери бошиданоқ тушунарли бўлган, сабаби Маевскийнинг етти йил аввал учинчи тараф, кейинчалик ўлиб қолган киши орқали пул берганлиги бўйича кўрсатмаси прокуратура билан суд учун айблов ҳукмини чиқаришга асос бўла олмайди. Текебаевнинг бу ишда бош фигура бўлганлигини тасдиқловчи далиллар етишмайди», — деб ҳисоблайди у.

Бу Текебаевнинг ишига таъсир этиш бўйича кўрилган илк харакат эмас. 2018 йили майда собиқ омбудсмен Кубат Оторбаев ўлка раҳбари Жээнбековга Текебаевга раҳм қилиш бўйича илтимос билан мурожаат қилган.

Текебаевга қарши иш

«Ата Мекен»нинг лидери Омурбек Текебаев 2017 йили августда судланган. Уни ФҲМнинг собиқ раҳбари Дуйшонкул Чотонов билан бирга россиялик тадбиркор Леонид Маевскийдан 1 млн доллар пора олиш бўйича айбдор деб топган.

Тергов фарази бўйича, Текебаев пулни олгандан кейин Маевскийга «Мегаком»ни бошқариш имкониятини бериши керак бўлган. Чотонов эса бу ишда воситачилик қилган.

Биринчи май район суди Текебаев ва Чотоновнинг мулкини мусодара қилиш билан саккиз йилга озодликдан маҳрум қилган. Аммо уларга нисбатан амнистия қўлланилгандан кейин сиёсатчилар қамоқда тўрт ярим йил бўлади.

Текебаев айбини тан олмай ишни ҳукуматнинг «сиёсий буйруғи» деб атаган. Муҳолифатчи 2017 йили ҳукуматнинг ва собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан айтган танқидлари ортидан қамоққа олинганю

Сиёсатчи Атамбаевнинг ташаббусларига, айниқса, у ўзи ҳамда «Ата Мекен» партияси 2016 йилнинг охирида қабул қилган Конституцияга тузатишлар киритишга қарши чиқишган.