Бир-биридан ранжиган президентлар ўлкаси. Атамбаев ва Жээнбековнинг интервьюси Қирғизистон учун нимаси билан аҳамиятли?

766
Cооронбай Жээнбеков давлат раҳбарлиги хизматига киришаётиб ўзигача бўлган давлат раҳбарига президентнинг гувоҳномасини кўрсатмоқда. 2017 йил 24-ноябрь. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Қандай қилиб хафагарчилик қирғиз сиёсатини юритаётган асосий ҳиссиётга айланганлиги ҳақида «Клооп»нинг бош муҳаррири Элдияр Арикбаевнинг колонкасида.

Ростини айтганда мен бундан кейин атамбаевнинг интервьюлари ҳақида ёзмасликни

Элдияр Арикбаев

ният қилар эдим. Чунки ундаги ҳиссий сўзларнинг марказида биринчи нақбатда ўзи туради. Унинг «мен бўмасам бошқа ким?» ва «кўряпсизларми мен Қирғизистон учун қанча кўп нарса қилди» деган усулдаги риторикаси унинг президентлигининг сўнги икки йили жуда чарчатиб қўйган.

Атамбаевга гўёки жамият ва бошқа сиёсатчилар томонидан мақтов етишмаётгандек. Шу сабабдан унинг суҳбатларида ранжиш бор экани сезилади — атрофда бари ёмон, ҳеч нарсани кўришмайди, фақат мен ўзимнинг тансоқчи дўстларим билан яхшиман.

Собиқ президентни тушунса бўлади — ҳар бир киши қадрли бўлишни истайди. Аммо сен сиёсатга келиб, эл назарига тушганингдан кейин, танқидга ва миш-мишларга кўн — бу доимо бўлган ҳамда бўлаверади. Бундан ташқари, бу ҳақда доимо эслаб юриш керак. Ўзингни қутқарувчи деб ҳис қилиш эса — бу иш эмас.

Атамбаев қўлидан келганини қилди, энг муҳими — президентлик хизматидан кетди. Бу бутун Марказий Осиё учун муҳим воқеа, Атамбаев учун эса катта ғурур бўлган. Чунки у бизнинг ҳудудда ҳукуматни тинчлик йўли билан ўтказиб берса бўлишини, диктатор президентнинг ўлимни кутмай қўйса ҳам (ёки уни куч билан қулатмаса) бўлишини кўрсата олди.

Сооронбай Жээнбеков2017 йили 24-ноябрда ўзининг инаугурациясида. Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Бироқ орадан бир йил ўтиб, Атамбаев қайтадан кун тартибини ўзи билан тўлиқлади. Нима учун?  Чунки, кўринишидан янги президент Сооронбай Жээнбеков «ҳеч нарса қилмай», коррупция билан нотўғри курашиб, жиноят иши қўзлғалмаслиги керакларга жиноят иши очиб, унинг маслаҳатларини тингламай ва Атамбаев ўзидан кейин қолдириб кетган «Раим билан дўст бўлма», яқин қариндошларни ҳукуматдан кетказ, ИЭМ бўйича умуман оғиў очма каби васиятларига амал қилмаётган экан.

Атамбаевнинг фикри бўйича, у яхши маслаҳатчи. Райимбек Матраимов билан Асилбек Жээнбеков — бу ҳозирги президентнинг энг оҳриқли нуқталари ҳамда асосий босим уларга тўғри келмоқда.

Райимбек Матраимовга нисбатан тегишли текширувларни анча аввалдан бошлаш керак эди: унинг божхонадаги фаолиятини, кирим-чиқимларини, мулкини ҳамда қариндошларининг фаолиятини. Жээнбеков бошлаб берган коррупцияга қарши кураш Матраимовга нисбатан текширувларсиз тўлиқ бўлмай қолади. Чунки бу прездиентни коррупцияга қарши кураш танловли ҳамда атамбаевчиларнигина жойлаштиришмоқда деган сўзлардан сақлаб қолади.

Президентнинг укаси бўйича масалада эса бари жуда жўн: нуфузини чеклаб, қарор қабул қилишдан четлатиш. Бироқ бу осон эшитилгани билан анчайин қийин. Биринчидан, Асилбек Жээнбеков чекловга ўзи рози бўлиши керак. Иккинчидан, унга ўзининг сиёсий амбицияларини  сақлшга тўғри келиб қолади. Аммо агар шундай бўлиб кетса, у ҳолда укасини ёқлаб Бакиевнинг йўлига тушаяпти дейилган айбловлар оз бўлади.

Атамбаевнинг ўйида унинг маслаҳатлари  — бу болаларнинг кучли бўлишини истаган, уларга тўғри йўлни кўрсатган донишманд қариядан (аниқроғи ўзидан) ўсмирларга нисбатан айтилган маслаҳатлар. У ўз ролини айнан шундай кўради. Хатто интервьюсининг сўнгида буни ўзи ҳам тан олди. Атамбаевнинг Жээнбеков уни тингламай ўзининг коррупцияга қарши курашини бошлаётгани ранжитади. Собиқ президент ўзидан кейин келган давлат раҳбарига янглишиш имкони бериш ўрнига уни 31-мартда  очиқ уришиб, низони кучайтириб қўйган.


Атамбаевнинг «Апрель» телеканалига берган интервьюсида эфирга 19-ноябрда чиқди. Сурат: КСДП

Жээнбеков эса ўз навбатида Атамбаев маслаҳатлари билан ёпишиб, «қандайдир бир учинчи томонлар орқали бошқариша харакат қилмоқда» деб ранжиомқда. Жээнбековнинг ҳам интервьюсида Атамбаевники каби хафагарчилик бурқийди  — мана қараб кўр менг сенга нималарни қилмадим, сен эса менга мустақил қарор чиқартирмаяпсан, мен ҳам катта ва пухта сиёсатчиман.

Бу интервью Атамбаев ҳақидаги айни шу парчаси билан қийматли. Чунки биз бир йилга яқин қалин картон қоғозидан ясалган каби президентни кўрдик — у ваъда бериб, расмий нарсалар ҳақидагина айтар эди: коррупцияга қарши курашамиз, маошларни ошириш керак, иқтисодни ўстириш керак ва бошқалар. Жээнбеков бир йил давомида нуқтаи назари бор киши қатори очилолгани йўқ — барча чиройли ҳисобот суратлар билан пресс-релизларнинг ортида биз ҳозирча у қандай шахс эканини (камтарми? меҳнаткашми? кечиримлими?) билмаймиз.

Аммо, Жээнбековнинг очилмаётгани балки яхшидир. Чунки Атамбаев президентлик хизматидаги йилларида ўзининг эмоционаллиги билан безор қилиб улгурди. Собиқ президент ўзининг характери ҳақида «Апрель»га берган интервьюсида («мен ҳам одамман ва хато қиламан») деб оқланиб, деярлик барчанинг олдида кечирим сўради — сиёсатчиларнинг, журналистларнинг, бошқа президентларнинг, аммо чин юрагидан эмасдек (Текебаев борасида умуман узоқ танаффуслар ва кўп нуқтали драма бошланиб кетди).

Ҳозир Жээнбековнинг кейинги қадами аҳамиятли — аразлашишни давом этиш, индамай қолиш (хафагарчилкини яшириш) ёки  келишиш. Атамбаевнинг Жээнбеков билан аразлашув ҳолатидаги кучи ҳокимиятда эмас (у ундан кетган), унинг ҳозирги президент ҳақида кўп билганидадир. «Апрел»даги интервью Жээнбеков учун тўхта, акс ҳолда нимадир бўлади деган яққол хабар сезилиб турибди — Жээнбековнинг «яширин кассаси» ўтказилганлиги бўйича исботлар қани? Бу «ҳақиқий ҳужжат» деган гап афсуски бунинг барига ишониш учун етарсиз. Исботланглар ва одамларнинг кўрсатмаларини беринглар.

Агар мен бу воқеадаги инсонларнинг исмларини билмасам, у ҳолда бунинг бари мустақил бўлишга интилган, отанинг айтгани қонун деган оилада катта бўлиб келаётган ўсмирнинг драмаси деб тушунар эдим. Аммо, ундан эмас, бу қирғиз сиёсати ҳамда бир-биридан аразлашган икки президентнинг алоқаси.

Бу вазиятдан бир йўл топиб қутилиб кетишга бўладигандек сезилиши мумкин. Аммо юқори даражадаги бундай келишмовчиликлар жуда муҳим. Марказий Осиё учун ҳозирги ва собиқ президентларнинг келишмовчилиги сиёсий курашни қандай юргизиб, қандай юргизмаслик кераклиги бўйича келажак авлодга мисол бўлиб беради.  Бундан ташқари Атамбаев пули ва КСДПда қолган нуфузи билан Жээнбековнинг ҳокимиятига қарши ягона муҳолиф куч бўла олиши мумкин.  Кучли муҳолифат (ҳозир йўқ) эса демократия учун доимо фойдали.