Күн пости: Депутат Элвира Сурабалдиева парламентдаги жинсий тегажоқлик ҳақида

729
Элвира Сурабалдиева. Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати

Жогорку Кенешнинг депутати Элвира Сурабалдиева Оқ уйнинг лифтидан парламентнинг «нотаниш ходимининг» жинсий тегажоқлигига учраганини айтиб чиқди. Бу ҳақда у ўзиннг твиттер аккаунтида ёзган.

 

Сурабалдиеванинг айтишича, тилга олинган киши депутатни «оддий ходим» деб ҳисоблаб, «ўйнашиб, қучоқлашга» харакат қилган. «Мен ҳолатдан шок бўлиб қолибман, ўзимга келсам, ёнимда йўқ бўлиб қолибди.  “Ок уй”нинг ичидан эса уни юугуриб қидирмайман. Лекин бундай нарса барча ерларда бўлади деган хулосага келдим», — деб билдирган у «Кактус» нашрига берган интервьюсида.

Сурабалдиеванинг қўшимча қилишича, у парламентдаги аёл ходимларга ачинади. Чунки уларга қилинган бундай муомала «одатий бўлиб» қолган.

Июнь оийда парламентнинг депутати Исхак Масалиев ўзининг фейсбук саҳифасида аёлларга нисбатан шилқимликни «табиат» билан тушунтирувчи пост ёзган.

«Нима учун эркакларнинг табиий истагини қўзитувчи кимиймларни (юбка, жинси ҳамда бошқаларни) кийишади? Бироқ у ёки бу йигит ўзини ушлолмай, қизни ўпиб ёки қучоқлашга харакат қилса (албатта, зўравонлик бу харакатларга кирмайди), дарров жинсий тегажоқлик ҳақида бақир-чақирлар чиқа бошлайди! Унда НИМА УЧУН сизлар буни қиласизлар? Табиат-да», — дея савол ташлаган депутат.

Кейинчалик у ўзининг пости «сексистик характерга эга эмаслигини»,шунчаки хазил тариқасида аёллар ва эркаклар «ўртасидаги муаммо» бор эканлигини кўрсатишни исташини айтган.